Бабановнинг тарафдорлари президентдан сиёсатчини озод қилишни талаб қилишди

257

Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари мурожаат йўллаб, президент Садир Жапаровдан сиёсатчини бўшатишни талаб қилишди.

Улар мурожаатида Бабановни қўлга олинишини «асоссиз» деб ҳисоблаб, «кўп саволлар» туғилганини айтишган. Бундан ташқари, у премьер-министр бўлганда Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилиб, канадалик Centerra Gold компаниясига «катта талаблар» қўйганини қўшимча қилишди.

«Ўмурбек Бабанов 2012 йили премьер-министр бўлган вақтда «Қумтўр»нинг иши бўйича биринчи давлат комиссиясини тузиб, «Центерра» раҳбарияти билан учрашганда очиқ ва кескин айтган сўзларига архив видеолар орқали баримиз гувоҳ бўлдик», — деб айтилади мурожаатда.

Сиёсатчининг тарафдорлари Бабановга «Қумтўр» бўйича давлат комиссиясининг ишини тугатишга вақт берилмаган деб ҳисоблашади.

«Ўмурбек Бабановга боғлиқ текширув ишлари холис, қонун доирасида синчковлик билан текширилишини сўраймиз. Сиздан [Садир Жапаров] илтимосимиз, Ўмурбек Бабановга бўлган эҳтиёт чорасини четга кетмасликка ўзгартириб, озод қилишингизни сўраймиз», — деб айтилади хатда.

«Қумтўр» ишига боғлиқ қўлга олишлар

Қумтўр конидаги коррупция иши бир қанча мансабдорлар билан сиёсатчилар қўлга олингандан кейин жамиятда резонанс яратди. Қўлга олинганлар орасида собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ва бир қатор депутатлар бор:

  • Талантбек Узакбаев;
  • Алмазбек Баатирбеков;
  • Тўрўбай Зулпукаров;
  • Асилбек Жээнбеков;
  • Собиқ депутат Исхак Пирматов.

Бундан ташқари, МХДҚ собиқ биринчи вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашевни қўлга олган. Суд унинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 31 июлгача МХДҚнинг ТИЗОсида қолдиришга қарор қилган.

Ўмурбек Бабанов 31 майда «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияга гумонланиб МХДҚ томонидан ушланган. Кейин унга нисбатан 31 июлгача МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олиш қарори чиққан. Сиёсатчининг адвокати Амантур Абдрахманов Ўмурбек Бабанов ўзини «Қумтўр» иши бўйича айбдор деб ҳисобламайди ва тергов билан ҳамкорлик қилмайди деб билдирган.

Кейин Бабановнинг қўлга олинишидан норози бўлган тарафдорлари Бишкекда ва сиёсатчининг кичик юрти Таласда митинг ўтказиб, собиқ премьер-министрни бўшатишни талаб қилишган.

«Қумтўр» атрофидаги можаролар

«Қумтўр» атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари шахсий компанияда сиртдан давлат бошқарувини жорий қилишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.

Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.

Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди. Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.