Охирги суткада COVID-19 юқтирган 6 киши вафот этди, янги 585 ҳолати қайд этилди

208

21-июнда коронавируснинг янги 585 ҳолати аниқланди. Унинг ичидан лаборатория тасдиқлагани — 552, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 33. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 353;
  • Ўш шаҳрида — 54;
  • Чуй вилоятида — 9;
  • Ўш вилоятида — 19;
  • Жалолобод вилоятида — 80;
  • Иссиқкўл вилоятида — 22;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Талас вилоятида — 9;
  • Баткен вилоятида — 35.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 115 615га етди.

Бир суткада 360 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 170, Чуй вилоятида — 70, Ўш шаҳрида — 33, Ўш вилоятида — 30, Талас вилоятида — 5, Иссиқкўл вилоятида — 14, Жалолобод вилоятида — 23, Баткен вилоятида — 9, Норин вилоятида — 6 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 105 410 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 403 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 712 киши оғир, 101 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 4 803 киши даволанмоқда.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 698.

Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан умумий 1 937 киши қафот этган.

Шунингдек бир суткада 29 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 17, Жалолобод вилоятида — 4, Ўш шаҳрида — 6, Баткен вилоятида — 2 ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 5 114га етди, уларнинг орасидан 4 761 ходим касалликдан соғайди.