Эронга тўғридан-тўғри рейс очилди, Грузияга ҳозирча очилгани йўқ — «Манас» аэропорти

Пандемия сабаб узоқ танаффусдан кейин Қирғизистондан Эронга авиарейс очилди. Бу ҳақда «Манас» аэропортининг матбуот хизмати билдирди.

«Эроннинг Varesh Airlines авиакомпанияси бу рейсни 1 ойда 1 марта амалга оширади. Учиш давомийлиги 2, 5 соат», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Аэропортнинг раҳбари Бакит Шаршеев Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенко билан ҳам учрашди. Матбуот хизматининг маълумоти бўйича улар туризмнинг келажаги, Украина билан Қирғизистон ўртасида янги авиарейслар очиш масаласини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Грузиянинг Иқтисодни ва барқарорликни ривожлантириш вазирлиги 18-июнда Air Manas авиакомпанияси биринчи марта «Бишкек–Батуми–Бишкек»          йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширганини билдирган эди.

Авиакомпания ўзи Батумига тўғридан-тўғри қатнов очилганини маълум қилмади. «Манас» аэропортидан эса Грузияга ҳозирча рейс йўқлигини айтишди.

Бунгача Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон шаҳарларига, БАА ва Туркияга учиш мумкин эди.

Қирғизистон ва авиарейслар

Республиканинг дунё бўйлаб авиарейслари 2020-йили коронавирус сабаб тўлиқ тўхтатилган — чиқариб кетиш рейслари билан гуманитар юкларни етказиш тўхтамаган.

Бир неча ойдан кейин айрим давлатлар унинг орасида Қирғизистон ҳам чегараларни оча бошлади. Бишкек билан қатновни биринчилардан бўлиб Туркия, Қозоғистон, ва Россия жонлантирди. Доимий рейслар сони чеклангани сабаб чипталарнинг нарҳи кўтарилди, бироқ кейинчалик янги йўналишлар очилиб, нарҳлар бироз арзонлади.

2020-йилнинг декабрь ойидан бошлаб ҳукумат COVID-19га топширган ПЧР-тестларининг хулосаси салбий бўлган барча чет эл фуқароларига ва фуқаролиги йўқларга давлат аэропортлари орқали Қирғизистонга киришга рухсат берган. 2021-йилнинг март ойи охирида «Манас» аэропорти беш давлат Қирғизистонга мунтазам қатновлар сонини кўпайтирганини хабар қилган.

2021-йилнинг апрелида «Тамчы» аэропортидан Россияга яна саккиз янги йўналиш очилгани, июннинг бошида эса Қувайтга парвозлар йўлга йўилгани маълум бўлган.