Охирги суткада коронавируснинг янги 870 ҳолати қайд этилди, 5 бемор вафот этди

246

19 июнда коронавируснинг янги 870 ҳолати аниқланди. Унинг ичидан лаборатория тасдиқлагани — 825, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 45. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 470;
  • Ўш шаҳрида — 113;
  • Чуй вилоятида — 100;
  • Ўш вилоятида — 74;
  • Жалолобод вилоятида — 76;
  • Иссиқкўл вилоятида — 20;
  • Норин вилоятида — 10;
  • Талас вилоятида — 7.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 114 300га етди.

Бир суткада 404 бемор соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 175, Чуй вилоятида — 84, Ўш шаҳрида — 46, Ўш вилоятида — 30, Талас вилояти — 4, Иссиқкўл вилоятида — 24, Жалолобод вилоятида — 24, Баткен вилоятида — 9, Норин вилоятида — 8 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 104 706 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 285 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 664 киши оғир, 101 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 3 080 киши даволанмоқда.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 6 818.

Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — уч, Ўш ва Жалолобод вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 925 киши вафот этди.

Шунингдек бир суткада 34 тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳрида — 13, Чуй, Талас ва Иссиқкўл вилоятларида — биттадан, Ўш шаҳрида — тўрт, Ўш вилоятида — тўққиз, Жалолободда — беш ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 5 058га етди, улардан 4 734 ходим касалликдан соғайди.