Ноқонуний бойишда гумонланган Алмамбет Салиев икки ойга қамалди

221

Президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосари Алмамбет Салиев 16 августгача МХДҚнинг қамоғида бўлади. бу қарорни Биринчи май туман суди 18 июнда қабул қилди.

Салиевнинг тарафдорлари Биринчи май туман судининг биноси олдига йиғилиб, уни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишди. Шунингдек, Салиевнинг адвокати Жиргалбек Бабаев унинг мижози қўйилган айбларни тан олмаслигини билдирди.

Бундан ташқари Салиевнинг яқинлари 17 июнда Ўш шаҳрида ОАВ вакилларига матбуот анжумани ўтказиб, уни қўлга олинишини «туҳмат» деб айтишди.

Махсус хизмат Салиевни 17 июнда «Ноқонуний бойишда» гумон қилиниб қўлга олинган. МХДҚнинг маълумотига кўра, Салиев президент аппарати етакчисининг ўринбосарлик хизматида ишлаганда «суд тизимини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва давлат органларининг ишига фаол аралашиб, давлат манфаатларига зарар келтириб, хусусий тизимларнинг манфаатларини илгари сурган».

Бундан ташқари, Cалиев давлат хизматида ишлаганда расмий даромадига тўғри келмаган мулк активларини сотиб олиб, уларни ўзига алоқадор одамларга расмийлаштирган.

«Яширин кардинал»

Алмамбет Салиев — 2017 йилнинг 11 декабрида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков томонидан президент аппарати раҳбарининг ўринбосарлигига тайинланган.

Салиев хизматга келгандан кейин 2018 йили ОАВда у судларнинг, прокуратура ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ишини назорат қилади деган тахминлар айтила бошлаган.

Маълумотда «кимни қамаб, кимни судлаш кераклиги» мана шу Салиевнинг иш кабинетида ҳал қилинади деб айтилган. Салиев «яширин кардинал» деган номни олган, сабаби унинг эшиги олдида бош прокурор бошчилигидаги амалдорлар топшириқ олиш мақсадида навбат кутиб туриши айтилган.

Салиевнинг ёрдамчиси етакчисини судларнинг, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ва прокуратуранинг ишига аралашади деган маълумотни рад этди. Сооронбай Жээнбеков бу «йигитни» яхши танийман деб билдирган.

«У бундай ишларни қилмайди деб ишонаман», — деб билдирган Жээнбеков.

Бироқ Салиевни «яширин кардинал» деган сўзлар тўхтамаган. Жорий йилнинг 8 мартида зўравонликка қарши юришнинг иштирокчиларига оқ қалпоқ ва ниқоб кийган номаълум кишилар ҳужум қилишган. Милиция ходимлари митингга чиққан аёлларни ушлаб, қўл кўтарган эркакларга ҳеч қандай чора кўрмаган.

Шу сабаб 2020 йили 11 мартда Конституциявий палатанинг собиқ судьяси ва «Реформа» партиясининг раисаси Клара Сооронкулова «Азаттык»қа интервью берган.

Унда Сооронкулова ҳужум қилганларнинг милиция ходимлари билан алоқаси борлигини 100 фоиз ишонч билан айта оламан деб билдирган. Уларнинг ҳаракати «куч органлари ишини назорат қилган» Президент Аппарати раҳбарининг ўринбосари Алмамбет Салиевнинг рухсатисиз бўлмаслигини қўшимча қилган.

2020 йилнинг 15 октябрида собиқ депутат ва фаол Ширин Айтматова твиттерда ўзига нисбатан яна қўрқитишлар бошланиб, оиласини суд органлари орқали таъқиб қилишаётганини ёзган. У твиттерида Алмамбет Салиевнинг номини айтган.

«Алмамбет Салиев икки кун олдин турмуш ўртоғимни қамоққа олинишга боғлиқ масалани ҳал қилиш учун талабларини айттирибди. Унинг талаби – Садир Жапаровни ўчириш ва президентни мақташ», — деб ёзган Айтматова.

Салиевни ишдан 2020 йилнинг 20 октябрида ўша вақтда президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров бўшатган.