Чуй вилояти: Маст киши масжидда ўқ отиб, намозга келганларни ўлим билан таҳдид қилган

279

63 ёшли киши Чуй вилоятидаги масжидларнинг бирида ўқ отди деган гумон билан қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй ВИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Воқеага гувоҳ бўлган 50 ёшли одамнинг айтишича, маст ҳолдаги гумондор 15-июнь куни кечда масжидга кириб, намоз ўқиётганларни ўлдираман деб қўрқитган. Шундан сўнг икки марта ўқ отиб, қочиб кетган.

Факт ЖУРга «Бебошлик» моддаси бўйича рўйхатга олинди.

Тергов вақтида қўлга олинган одамнинг ёнидан травматик қурол, икки гильзаси бор икки резина ўқ ва травматик қуролнинг 20та ўқи топилган.

Кейинчалик бу одам уй қамоғига чиқарилган. Бироқ милиция бу иш бўйича тергов давом этаётганини қўшимча қилди.