Ўш шаҳрида тўйхоналарга 1-июлдан бошлаб тўй ўтказмаслик тавсия қилинди

289

Ўш шаҳридаги эпидемиологик вазият сабаб катта ресторанларга ва тўйхоналарга 1 июлдан бошлаб оммавий тадбирлар ўтказиш учун буюртма олмаслик таклиф қилинди. Бу ҳақда Ўшнинг вице-мэри Эмил Шадиханов коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ йиғинида билдирди.

Бундан ташқари, Шадиканов санитар меъёрлар сақланишини назорат қилиш кучайтириш кераклигини айтди. У турғунларни санитар меъёрларга амал қилиб, ниқоб тақиб, антисептикдан фойдаланиб, масофани сақлашга чақириш кераклигини таъкидлади.

«Ўшдаги ҳолат оддий эмас. Ҳар куни коронавируснинг 100га яқин янги ҳолатлари аниқланмоқда. Санитар талабларни сақлашгина инфекцияси тарқалишини тўхтатади», — деди Шадиханов.

Бу орада республика штаб ўлка фуқароларини Ўш шаҳрига ва вилоятига, Бишкек шаҳрига ва Чуй вилоятига боришни чеклашни таклиф қилди.

Бундан ташқари, фуқароларга оммавий тадбирларга қатнашишдан ва одамлар кўп йиғилган жамоат овқатланиш жойларига боришдан сақланиш зарурлиги айтилди.

Ўш шаҳри 8 июнда қизил зонага кирган ҳудудлар қаторини тўлдирди. Сабаби коронавирус шаҳарда шиддат билан тарқала бошлаган. 18 июнга кўра COVID-19нинг 73 янги ҳолати аниқланиб, бир киши вафот этди — ҳозирда касалхонада 24 киши даволанмоқда. Пандемия бошлангандан бери Ўш шаҳрида умумий 212 киши вафот этди.

Ўлка бўйича 18 июнда инфекциянинг 653 ҳолати аниқланиб, тўрт киши вафот этган. Касалхоналарда 2 206 бемор даволанмоқда.