Бишкек: Бир қатор кафе ва ишхоналарга санитария талаблари бузулгани учун жарима солинди

249

Бишкек мэриясининг санитар-экология инспекцияси (СЭИ) қоида бузишларни аниқлаш бўйича рейд вақтида бир нечта кафе ва бошқа компанияларга жарима солинганини билдирди.

Санитар қоидаларни бузгани учун 3 мингдан 13 минг сомгача жарима қуйидаги муассасаларга солинди:

  • «Нурзаман» қурилиш компанияси;
  • «РСК Банк»;
  • «Кыргыз Дан» компанияси;
  • «Демир Банк»;
  • «Кей Жи Групп» қурилиш компанияси;
  • Сидиков номидаги спорт коллежи;
  • кофе ва музқаймоқ сотувчи икки фургон.

Adriano кафеси ҳам жаримага тортилди, сабаби рейд вақтида официантларнинг бирини тана ҳарорати кўтарилгани, айрим ходимлар ниқобсиз юргани аниқланган. Шунингдек СЭИ таъкидлашича, кафеда столларнинг орасидаги масофа сақланган эмас.

Натижада кафега 3 минг сом жарима солинди. Шу билан бирга кафе маъмури официантнинг тана ҳарорати ишга велосипед билан келгани учун кўтарилганини айтган.

Бундан ташқари, Urban Shisha & Coffee қаҳвахонасига 13 минг сом жарима солди. Бу ишхона 23:00дан кейин ишлаб, ниқоб режимига амал қилмаган.

Бунгача мэрия коронавирус сабаб вазият ёмонлашгани учун кўнгилочар жойларнинг ишига чеклов киритган. Уларга 23:00гача ишлашига рухсат берилган, шу билан бирга улар санитар қоидаларга амал қилиши керак эди.