15 июнда «Карвен групп» компаниялар ассоциациясининг эгаси Генрих Балян фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди. Балян эҳтиёт чорасини аниқлангунча МХДҚнинг тергов қамоғига вақтинча киритилди.
Қўмита давлат улуши бор банкларнинг бирини масъул ходимлари билан Баляннинг тил бириктиргани аниқланган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Балян «бошқа бировнинг номига» 2,3 миллион АҚШ доллари миқдорида насия олган. Бунинг учун ўтмай турган кўчмас мулкини 670 минг АҚШ доллари деб ошириб баҳолаб, кейин гаровга қўйган.
«Тергов томонидан Генрих Балян кўчмас мулкини гаров қатори бериб, пул олгани бўйича инкор қилиб бўлмайдиган далиллар олинди. Унинг насияда қутилиш ҳақида фикри бўлмаган», — деб билдиришди хавфсизлик қўмитасидан.
Матбуот хизмати аввалроқ шу жиноий иш асосида номи тилга олинган банк раисининг ўринбосари А.К қўлга олинганини билдирган. Ўринбосарни ҳам фирибгарликка алоқаси борлиги айтилмоқда.
24.kg нашрининг маълумотига кўра, гап «Росинбанк»даги фирибгарлик иши ҳақида бўлмоқда, қўлга олинган ўринбосар эса Александр Ким бўлиши мумкин.