Иссиқкўл: Юқори тезликда бораётган автомобил авария бўлиб, икки киши ҳалок бўлди

230
Йўл ҳалокатидан кейин олинган кадр. Сурат: ФҲВ

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида йўл ҳалокати содир бўлиб, икки қурбон бўлди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

16-июнда тунги соат 01:00 атрофида Балиқчи — Ананьев — Қоракўл автойўлининг 187-чақиримида «Субару Легаси» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай йўлдан чиқиб кетиб, дарахтларга бориб урилган.

Ҳодисада машинанинг 29 ёшдаги ҳайдовчиси ва 18 ёшдаги йўловчи ҳалок бўлган. Шунингдек, 18 ёшдаги яна бир киши жароҳатланиб, тез ёрдам хизмати билан касалхонага етказилган. Унинг аҳволи «оғир» дейилмоқда.

«Жароҳатланган фуқаро туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида. Беморнинг ўнг оёғини йўғон суяги синиб, тан жароҳати олган. Ҳозирда аҳволи оғир», — деган шифокорлар «Турмуш» нашрига берган интервьюсида.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг Туп туман бўлимининг ходимлари машина «катта тезликда келаётган» деб билдиришти.

Тўрт кун олдин Балиқчи — Ананьево — Қоракўл йўлининг Сари-Камиш қишлоғи ҳудудида «Фольксваген-Пассат» ва «Мерседес-Бенц» русумидаги машиналар тўқнашиб, 33 ёшдаги аёл икки қизи билан ҳалок бўлган. Ўлган аёлнинг 2015-йили туғилган яна бир боласи касалхонага етказилган.

Йил бошидан бери одамларнинг ҳаётига зомин бўлган йўл ҳалокатларининг сони кўпайган. Июнь ойининг бошида президент Садир Жапаров билан бирга кетаётган машиналарнинг бири аварияга учраган. Натижада Жапаровнинг шифокори ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган.

14-июнда Жапаров Ички ишлар вазирлигига йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар копмплексини кучайтиришни топширган.

Муаллиф: Калида Кубаничбекова