Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев Тоқтоғул сув омборига бўлган пресс-тур вақтида агар позитив фикрласак Қирғизистонда энергетика инқирози бўлмайди деб билдирди.
«Агар ёмонликни кўп айтаверсак, шундай бўлаверади. Шу сабаб яхши ўй билан ишлашимиз керак. Энергетиклар штат тартибида ишламоқда, агрегатларни олиб келишмоқда. Электр энергияси вақти-вақти билан ўчирилмайди. Кузги ва қишки иситиш мавсумларига тайёргарлик асосида таъмирлаш ишлари давомида жой-жойларда ёруғлик ўчирилмоқда. Аҳолини бунга тўғри муносабатда бўлишга чақираман. Қирғизистонда ҳеч қандай энергетика инқирози бўлмайди», — деди амалдор.
Унинг айтишича, Тоқтоғул сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, 16 июнга кўра сувнинг ҳажми — 10,9 млрд кубометрни ташкил қилади. Сув яна тўпланмоқда.
Аввалроқ Бекмурзаев электр энергиясига бўлган тарифни оширишни таклиф қилган. Унинг айтишича, энергетика вазирлиги аҳоли учун ягона тариф ишлаб чиққан, у 1 сом 9 тийинни ташкил қилади. Тадбиркорликнинг бошқа турларига тарифни 5 сом 4 тийинга кўтариш таклиф қилинган.
Қирғизистон ҳукумати ўлкада электр энергияси танқис бўлишини 2020 йилнинг август ойида айтган. Ўша вақтда Қирғизистонга Тоқтоғул сув омборида 2,4 млрд кубометр сув кам бўлган.
Шундай бўлса ҳам олдинги ҳукумат аҳолига электр энергиясидан фойдаланишга чеклов киритмасликни ваъда қилган. Ҳукумат сув омборидаги сувнинг танқислиги бир неча йил давом этадиган сув танқислиги мавсуми билан боғлаган.
2020 йилнинг декабрь ойида Қирғизистонда электр энергиясининг танқислик бўйича масала кўндаланг қўйилган. Миллиенергохолдинг яшовчиларни электр ёруғлигини тежашга чақирган. Президент билан министрлар кабинетининг раҳбари тарифни ошириш ҳақидаги масалани кўтаришган.
Жапаров энергетика инқирозидан чиқиш учун электр нархини оширишни таклиф қилди
2021 йилнинг баҳорида Қирғизистон инқироздан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022 йилнинг баҳоригача 1650 кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш бўйича шартномани имзолаган. Бунинг эвазига 2023 йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув чиқарилади.
Биринчи оқизиш 1 июнда бошланган. Ўша вақтда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўлка қурғоқчиликка келиб қолганини, Чуй вилоятида ҳосилдан қуруқ қолиш эҳтимоли борлигини айтишмоқда. Сув танқислиги сабаб Бишкек шаҳрида ҳам суғориш суви танқислик юзага келган.