Қорақулжа: Сооронбай Жээнбековнинг укаси қишлоқ ҳукумати етакчилигига сайланди

213
Сурат: Turmush

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қариндоши Бактибек Жээнбеков Ўш вилоятининг Қора-қулжа туманининг Қора-қулжа қишлоқ ҳукуматини бошқаради. Бу ҳақда МСКнинг Қора-қулжа тумани бўйича вакили Нурмамат Сулайманов «Турмуш» нашрига билдирди.

Маълумотга кўра, 15-июнда ўтган сайловда олти номзод ичидан икки турда ҳам маҳаллиц кенгшанинг депутатларини энг кўп овозини олган.

Собиқ президент билан янги сайланган қишлоқ ҳукумати раҳбарининг оталари ака-ука. Бактибек Жээнбеков ўзи олдин мазкур қишлоқ ҳукуматнинг оаҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган.

У 53 ёшда, мутахассисилиги бўйича агроном. Шунингдек уч ўғил, бир қизнинг отаси.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ўзи 11 бир туғишган — улардан уч нафари оламдан ўтган. Марҳум акаси Канторо Жээнбеков Жалолободда биринчи марта халқаро университет очиб, уни 24 йил бошқарган. Вафотидан кейин ўқув юртига ўзининг номи берилган.

Акаси Жусупбек Шарипов 2007-йилдан бошлаб элчи бўлиб ишламоқда. 2019-йили Қирғизистоннинг Руминия ва Балгариядаги, шунингдек Украинадаги Фавқулотда ва мухтор элчиси бўлиб тайинланган.

Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков Жогорку Кенешнинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи чақирилишининг депутати — ҳозирда «Қумтўр иши» бўйича қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинган.