Тожикистонни судга берган Токтогазиева: Президент аппарати индамай қўйса яхши бўларди

220
Сания Токтогазиева

Президент аппарати 16 июнда юридика фанлари доктори Сания Токтогазиевани ва ҳуқуқ ҳимоячиларини тожик ҳарбийларини Баткен аҳолисига ҳужум қилгани бўйича Гаага шаҳридаги Халқаро судга мурожаат қилганини танқид қилди. Бу билдирув Халқаро суд юристларнинг аризасини рўйхатга олгандан кейин қилинган.

Аппаратдан «масала тинчлик ва музокаралар асосида ҳал бўла бошлаганда айрим кучлар яна икки томонлама муносабатларни кескинлаштирмоқчи» деб тахмин қилишди.

«Чегара масалалари мувозанатни талаб қилмоқда ва бу вазиятда бундай ташаббуслар масалани сиёсий- дипломатик йўл билан ҳал қилинишига зарар кўрсатиши мумкин», — деб ёзилган билдирувда.

Тожикистонни халқаро судга берган юрист Сания Токтогазиева президент маъмуриятининг мурожаатига «Қирғизистоннинг миллий манфаатларини мана шундай очиқдан-очиқ топталгунча умуман ҳеч нарса дейишмаган!» деб жавоб қайтарди.

«Мен бу билдирувни президент маъмурияти, президентнинг ўзини ва бутун мамлакат машинасининг жамият олдида масхара бўлиши деб ҳисоблайман. Мазкур билдирув президент маъмуриятининг Халқаро жиноий иш судининг иши ҳақида умуман тушунчаси йўқлигидан хабар беради», — деди Токтогазиева.

Шунингдек, юрист судга ариза давлат органлари номидан эмас, жабрланганларнинг, фуқаровий жамият ва юристлар номидан берилганини таъкидлади.

Юридика фанлари доктори 14 июнда Халқаро жиноий суднинг прокуратураси мурожаатни расмийлаштиргани бўйича расмий хат олганини маълум қилган.

Токтогазиева Тожикистон ҳарбийларини Қирғизистоннинг тинч фуқароларига қарши ҳарбий ҳужум қилгани бўйича фактларни Халқаро жиноий суднинг прокурорига 7 июнда йўллаган.

Унинг мурожаатини бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар, журналистлар ва жамоат ташкилотлари қўллаган — улар агрессияни исботлаган фактларни йиғишга ва мурожаат ёзишга ёрдам беришган.

Шу билан бирга Токтогазиева МХДҚ, ИИВ ва бош прокуратура ёрдам бериш у ёқда турсин, маълумот беришдан бош тортганидан норози бўлган.

«Нормал ўлкаларда Халқаро судларга мамлакат органлари мурожаат қилади. Улар ўзининг функцияларини бажаришни истамагани оздай, бефарқ бўлмаган фуқароларга тўсқинлик қилишмоқда», — деб билдирган Токтогазиева.

Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

29 апрелда тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистон чегарасига яқин қишлоқларга ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.

Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши вафот этган.

Қуролли агрессиядан Баткеннинг Баткен ва Лайлак туманларида 136 турар-жой ва 84 объект ёнган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан эса 90 киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.

Президент Садир Жапаров 6 майда Лайлак туманидаги Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда қурбон бўлганларнинг оилаларига 1 млн сомдан компенсация тўлашини билдирган. Шунингдек, ёниб кетган уйларнинг ўрнига янги уйлар қурилишини айтган.

Қирғиз ҳукумати чегарадаги можарода бузилган қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом бўлган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг уйларинигина қуриб бериш мажбуриятини олади, бироқ ўғирланган мол-мулкка жавобгарлик олмайди.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистон ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 11 судгача текширув иши очилганини билдирган.