Министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов 14 июнда Чуй вилоятига бўлган иш сафарининг якуни бўйича мажлис ўтказди. Унинг айтишича, суғориш суви бўйича вазият оғир, уни тез орада ҳал қилиш керак.
«Фермерлар суғориш сувлари етишмаслиги сабаб хавотирларини билдиришган. Мен уларни тушундим. Суғориш сувларининг етишмаслиги ҳосил йиғим-теримига таъсир қилади. Вазиятдан чиқиш йўлларини топиш керак», — деди у.
Марипов Чу дарёсига тоғдан тушаётган сувларнинг оқими камайгани муаммо бўлганини таъкидлади. Шу сабаб ЧЧК каналининг ғарбий томонида суғориш суви танқислиги юзага келган.
«Бироқ умумий ҳал қилувчи бошқа муаммолар ҳам бор. Сувнинг озлигини баҳона қилиб ўтирмаслик керак. Биз яхши ҳосил олиш учун деҳқонларни тегишли миқдорда сув билан таъминлашимиз керак. Бу озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқ масала», — деди Марипов.
Министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Айбек Жунушалиев «ўтказиш салоҳияти бугунги талабларга жавоб бермай қолган» эски совет суғориш каналлари асосий муаммоларнинг бири эканини таъкидлади.
Бундан ташқари, Жунушалиев сувнинг танқислиги каналларнинг айрим бўш тупроқли қисмларидаги юқори фильтрациядан сабаб юзага келмоқда деб таъкидлади.
«Муаммо бўлса уни ҳал қилиш керак. Ҳа, бунга маблағ керак. Агар бу масалани ҳозир ҳал қилмасак, эртага бутунлай ўлка йўқотишларга дучор бўлади», — деб жавоб қайтарди Марипов.
У лойиҳа таклифларини тез орада ишлаб чиқиш мақсадида ирригация тармоқларини ривожлантириш бўйича қисқа муддатли таклифларни киритишни топширди.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати суғориш сувлари бўйича вазият сабаб Сув ресурслари давлат агентлигининг директори Алмаз Сокеевга ҳайфсан эълон қилинганини қўшимча қилди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳайдов майдонларидаги кескин ҳолатларни видеога олиб чиқаришмоқда. Уларнинг айтишича, яқин орада қишлоқ хўжалиги ўсимликлари суғорилмаса ҳосилдан айриламиз.
Сув танқислиги
14 июнда Бишкекда Чуй вилоятининг деҳқонлари митингга чиққан. Янги ер, Янги-Пахта, Қуйи-Чуй ва Камишанов қишлоқ ҳукуматларининг 300дан ортиқ турғуни ҳукуматдан қурғоқчиликка эътибор қаратишни сўрашган — ҳайдов майдонларида ҳосил йўл бўлиш хавфи остида.
Митингга чиққанлар яқин 7-10 кунда сув келмаса экин куйиб кетишини айтишган. Бу фақат харажатларга эмас, Бишкекни озиқ-овқат билан таъминлашга таъсир қилади. Худди шундай билдирувни деҳқонлар ўтган ҳафтанинг охирида ҳам айтишган, бироқ экинларга сув келмаган.
Бундан ташқари, митингчилар ўлка ҳукумати сувни Қозоғистон билан Ўзбекистонга қўйиб юбораётганидан норози бўлишган. «Электр станциялар» ишхонасини қўшни давлатлар билан март ойида шартнома тузганини айтиб тушунтиришган. Унга кўра, Қирғизистон қўшни давлатларга 2023 йилгача суғориш сувларини оқизиб туради, бунинг ўрнига Қирғизистон электр энергияси олади.
Қирғизистондаги сув танқислиги 2020 йили кучайган. Ҳукумат Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг ҳажми кескин озайганини айтишган.
Республика 2020-2021 куз-қиш мавсумини якунлади, бироқ Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг миқдори камаяверган. Қолаверса қачонлардир сув остида қолган қабристонга кўмилган суяклар, сувга чўкиб кетганларнинг суяклари қирғоққа чиқиб қолган.