Охирги суткада коронавируснинг янги 514 ҳолати қайд этилди, 6 бемор вафот этди

255

 15- июнда коронавируснинг янги 514 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 452, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 62. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 234;
  • Ўш шаҳрида — 110;
  • Чуй вилоятида — 80;
  • Ўш вилоятида — 34;
  • Жалолобод вилоятида — 13;
  • Баткен вилоятида — 17;
  • Иссиқкўл вилоятида — 14;
  • Норин вилоятида — 7;
  • Талас вилоятида — 5.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 111 343га етди.

Бир суткада 367 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 188, Чуй вилоятида — 62, Ўш шаҳрида — 40, Ўш вилоятида — 22, Талас вилояти — 2, Иссиқкўл вилоятида — 25, Жалолобод вилоятида — 20, Баткен вилоятида — 3 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 103 257 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 052 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 563 киши оғир, 100 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 3 080 киши даволанмоқда.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 903.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 905 киши вафот этди.

Шунингдек, сўнгги бир кеча-кундузда 14 тиббиёт ходимидан коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида, Чуй ва Баткен вилоятларида — учтадан, Ўш шаҳрида ва Талас вилоятларида — биттадан, Ўш вилоятида бир ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 920га етди, улардан 4 691 нафар ходим касалликдан соғайди.