Садир Жапаров ИИВга йўл ҳалокатларининг олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришни топширди

39

Президент Садир Жапаров Ички ишлар вазирлигига йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чоралар комплексини кучайтиришни топширди. Бу ҳақда президентнинг матбуот билдирди.

Жапаров «сўнгги вақтларда одамларнинг ўлимига сабаб бўлган катта йўл транспорт ҳодисаларининг сони кўпая бошлаганини» таъкидлаган. Унинг айтишича, ИИВ ёзги сайёҳлик мавсуми бошланиши билан транспорт оқими кўпайишини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши керак.

«Жапаров фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларини сақлашга, ҳайдовчиларни йўлда эҳтиёт бўлишга, пиёдалар билан йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳурмат қилишга чақирди», — деб билдирди президентнинг матбуот хизмати.

Июнь ойининг бошида президент аппаратининг матбуот хизмати Садир Жапаров билан бирга кетаётган машиналарнинг бири аварияга учраганини билдирган. Йўл ҳалокати 4 июнда Иссиқкўл туманининг Ананево қишлоғидаги йўлда содир бўлган. Маълумотга кўра, маст ҳолдаги ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, давлат назоратининг машинасига урилган.

Мазкур йўл ҳалокатида Садир Жапаровнинг шифокори ҳалок бўлиб, яна уч киши жабрланган.

Президент ўзи бошқа машинада бўлган, у жабрланган эмас.

Материални Бегимай Арстанбекова тайёрлади.