Ўш: «Алай» футбол клубининг раҳбарияти алмашди

220
«Алай» футбол клубининг ўйинчилари. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

Ўш шаҳридаги Акматбек Суюмбаев номидаги стадионининг ва муниципал «Алай» футбол клубининг раҳбари Алмазбек Сулайманов 11 июнда ёзган аризаси асосида ишдан кетди. Тегишли буйруққа шаҳар мери Таалайбек Сарибашов қўл қўйди.

Сулайманов ўрнига клуб ва стадион етакчиси бўлиб Улан Алимканов келди. Мериядан Алимканов хизматга «спорт тармоғидаги ташкилий ишлари ҳисобга олиниб тайинланганини» билдиришди.

Алимканов ҳақида очиқ манбаларда маълумот йўқ ҳисобида — у «Номад спорт клуби» жамоатчилик бирлашмасининг етакчиси экани маълум.

«Алай» футбол клубининг раҳбариятга норозилиги

Мазкур клубнинг ўйинчилари бир йил олдин бир неча ойдан бери маош олишмаганини айтди, раҳбариятдан норози бўлишган. Улар клубнинг вице-президенти Сеит Аматовни ишдан бўшатишни, раҳбариятни алмаштиришни талаб қилишган.

«Бу норозилик маош сабаб бўлмаяпти. Барча муаммолар йиғилиб қолган. Ўтган ва ундан олдинги йили ҳам шундай нарсалар бўлган. Раҳбарият томонидан ойлик берилмай, жарима солиб, тартибсизликлар бўлади. ҳозир ўйинчилар «Алай»нинг вице-президенти Сейит Аматовдан норози бўлиб, мэрга келишди. Клуб ривожланиши учун янгиланиши керак», — деб билдиришган ўйинчилар

Ўш мериясидан клубнинг вице-президенти лавозими расмий ҳужжатда эмас, оғзаки айтилиб келинганини, энди Аматовнинг ҳам клубга алоқаси йўқлигини айтишди.

«Алай» 1960 йили тузилган. У Ўш мериясига қарашли ва маҳаллий ғазнадан молияланади. Клуб Ўш шаҳри номидан Қирғизистоннинг Премьер Лигасида – ўлканинг олий футбол дивизионида ўйнайди.