Сутка ичида коронавирусдан 5 киши вафот этди, вирус 619 кишига юкди

252

Сутка давомида коронавирус тасдиқланган яна беш киши вафот этди. Уларнинг тўрттаси Бишкек касалхоналарида, бири Иссиқкўл вилоятида бўлган.

Бу билан коронавирусдан ўлганларнинг сони расмий 1881га етди. Шунингдек, бир суткада коронавирус юқтирганларнинг яна 619 ҳолати аниқланди. Вирус юқтирганларнинг 273 янги ҳолати Бишкекда, 110 Ўшда аниқланди — икки шаҳар ҳам касаллик юқтирганлар кўп бўлгани учун «қизил зонага» киради.

Янги ҳолатларнинг 99 Чуй вилоятида, 57 ҳолат — Ўш вилоятида аниқланди. Жалолобод вилоятида 26, Баткен ва Иссиқкўл вилоятларида 20 ва 22 ҳолат қайд этилди. Таласда коронавирус етти, Норинда эса беш кишига юққан.

Уларнинг орасидан касаллик юқтирганларнинг 23 тиббиёт ходимлари — Ўш ва Ўш вилоятида олти ҳолат, Жалолобод вилоятида тўрт, Бишкекда уч, иккиси Баткен вилоятида. Чуй ва Талас вилоятларида коронавирус икки ходимга юққан.

Касалхоналардан бир суткада 296 бемор соғайиб чиққан, 1 949 киши даволанмоқда. Уларнинг орасидан 585 беморнинг аҳволи оғир, 90 бемор ўта оғир аҳволда.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтирганларнинг статистика бўйича умумий сони 109 812 кишини ташкил қилди.