Боткенда 33 ёшдаги аёлни тўнаб, зўрлашга гумонланган икки киши қўлга олинди

48
Қўлга олинган гумондорлар

Баткен шаҳрида 33 ёшли аёлни тўнашга ва зўрлашга гумон қилиниб 20-21 ёшдаги болалар қўлга олинди. Улар вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Баткен ВИИБнинг матбуот котиби Дамира Юсупованинг айтишича, Баткен ШИИБига 33 ёшдаги шаҳар турғуни мурожаат қилган. У 4 июнь куни соат 03:00лар атрофида ниқоб кийган номаълум одамлар уйига кириб, пичоқ билан қўрқитиб, телефонини тортиб олиб, зўрлаганини билдирган.

Мазкур факт «Зўрлаш», «Талончилик» ва «Турар-жойга дахлсизликни» бузиш моддалари билан рўйхатга олиниб, жиноятда гумон қилиниб икки киши қўлга олинган. Олиб қўйилган телефон аёлга қайтарилиб, унинг ўзига тегишли экспертизалар тайинланди.

Жорий йилнинг бошида мазкур вилоятнинг Қизилқия шаҳрининг турғунини тўнашда гумон қилинган уч киши қўлга олинган — улар тунда аёлнинг уйига ниқоб билан кириб, пичоқ билан қўрқитиб, куч ишлатиб 100 минг сом пулини ва олтин буюмларини олиб кетишгани маълум бўлган.

Аввалроқ Жалолобод вилоятининг турғунини уйига икки киши бостириб кириб, бири уни зўрлагани айтилади. Шунингдек, аёлнинг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Аёл касалхонага бориб, биринчи ёрдамни олгандан сўнг милицияга ариза ёзган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова