Бишкек — Ўш йўлида икки автомобил тўқнашиб, олти киши ҳалок бўлди

215

Бишкек — Ўш йўлининг 495-чақиримида йўл ҳалокати сабаб олти киши ҳалок бўлиб, икки киши жабрланган. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, йўлнинг Жалолобод вилоятининг Новкен тумани ҳудудида «Мерседес-Бенс» оғир юк ташувчи машинаси билан «Хонда Одиссей» машинаси тўқнашган.

Новкен туман фавқулодда ҳолатлар бўлимидан тўрт қутқарувчи жалб қилиниб, ҳалок бўлганлар ИИВнинг ходимларига, жабрланган икки кишини эса тез ёрдам хизматига ўтказиб беришган. Ҳозирда ўлганларнинг шахси аниқланмоқда.

26 майда шу йўлнинг 170-чақиримида «Тоёта Камри» енгил машинаси билан «МАН» оғир юк ташувчи машинаси тўқнашган — бунинг натижасида енгил машина ичидаги беш киши — икки эркак, икки аёл ва бир ёш бола воқеа жойда ҳалок бўлган.

Март ойида ҳам шу йўлда ҳалокат содир бўлиб, икки киши ўлган. Яна 13 киши турли тан жароҳати олган.