Ўш вилоятининг Аравон туманида 15 ёшдаги ўсмир қиз 15 майда кўз ёрди. Терговда уни 63 ёшли қўшниси зўрлагани аниқланиб, иш судга ўтди.
Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаев зўрлаш ўтган йилнинг 20 августида Чек-Обод қишлоқ ҳукуматидаги экин даласида бўлганини билдирди. Ўсмирни зўрланиб, ҳомиладор экани уни онаси ноябрь ойида касалхонага олиб борганда билинган.
«М. Уни шу қишлоқнинг 63 ёшдаги турғуни ёш ўсмирлигини билиб, кучсизлигидан фойдаланиб, А.А куч ишлатиб зўрлаган. «Бу ҳақда қўрққани сабаб жабрланувчи ҳеч кимга айтмаган», — деб тушунтирди Аширбаев.
«Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб, «ўсмир пахта даласига сув қўйгани бориб, экин орасига ҳожат чиқариш учун кирган вақтда зўрланган» деб маълум қилди.
Нашр ёзишича, уни кузатиб турган 63 ёшдаги қўшниси ортидан бориб, қаршилик кўрсатишига қарамай, куч ишлатиб зўрлаган. Кейин қизни «бу ҳақда бировга айтадиган бўлсанг отангни юзини ерга қаратасан, ўзингни обрўйингни тўкилади» деб қўрқитган.
Жинсий зўравонликка учраган қиз шу йилнинг 15 майида 2 килограмм оғирликда ўғил туққан.
Мазкур факт бўйича 3 декабрда судгача текширув очилиб, экспертиза тайинланди. Бунинг натижасида жиноий қилингани аниқлангани сабаб айбланувчи 4 июнда қўлга олиниб, 22 июнгача қамалган.
Мазкур жиноят Жиноят кодексининг «Вояга етмаганни зўрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, Ўш шаҳар судига ўтказиб берилди.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик
Жорий йилнинг 1 апрелида Жалолобод вилоятининг Ахси туманида 7-синфнинг ўқувчиси кўз ёрган. Уни зўрлашда гумон қилиниб мазкур туманнинг 17 ёшдаги турғуни қўлга олинган.
Шу вилоятда йил бошида 16 ёшдаги қиз кўз ёрган — уни зўрлаган 30 ёли амакиваччаси бир йилга шартли кесилган. Қиз ота-онаси миграцияда бўлиб айбланувчи ва унинг аёлини қарамоғида бўлган. Суд мажлисида айбланувчи айбини тан олиб, қизга бирга бўлиш учун 3 минг сом берганини айтган.
2020 йили вояга етмаган болаларга нисбатан умумий 1101 жиноий иш бўлган. Унинг 150га яқини жинсий сифатга эга.