Ўзбекистон Боткендаги икки қишлоққа 400 ва 300 ўринли янги мактаб қуриб беради

325
Сурат: Министрлар кабинетининг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Баткен вилоятининг Баткен туманидаги Самарқандек ва Лайлак туманидаги Маргун қишлоқларидаги эскирган икки мактаб ўрнига янгисини қуриб беради. 

Бу ҳақда «Клооп»га Министрлар кабинетининг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Азатбек Курбанбеков билдирди.

Маълумотга кўра, 7-июнда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятининг раҳбари Хайрулло Базаров бошчилигидаги ўзбек делегацияси Баткен вилоятининг Қадамжой шаҳрига иш сафари билан келишган. Қўшни давлатдан келган делегация билан Баткен вилоятининг раҳбари Абдикарим Алимбаев учрашиб, етакчилар икки томонлама алоқани яхшилашга келишишган. 

Курбанбековнинг айтишича, ўзбек делегацияси Самарқандек ва Маргун қишлоқларининг турғунлари ва мактаб ўқитувчилари билан учрашди. Шунингдек, янги мактаблар қуриладиган жойларни бориб кўришди. 

«Самарқандекдаги Сагин Кожобаева номли гимназия-ётоқ мактабининг ёнига 400 ўринли янги мактаб қурилади. Сабаби мазкур таълим маскани 1951-йили ҳашар йўли билан қурилиб, бугунги кунда эскирган. 

Маргун қишлоғидаги М.Баетов мактаби ҳам эскириб, замонавий мактаб биносига мухтож. Бу ерга 300 ўринли мактаб қурилади», — деди Курбанбеков.

Вилоят маъмуриятидан мактаблар 2021-йилнинг янги ўқув йилигача фойдаланишга топширилади деб қўшимча қилишди. 

Бунгача Ўзбекистоннинг ёрдами билан Қадамжой туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган. Енгил конструкциядаги касалхона Қадамжой туманининг ҳудудий касалхонаси атрофига солинган.