ТИВ: Туркиянинг элчиси Орхан Инанди элчиликда деган маълумотга раддия берди

391

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Доган 10 кун олдин бедарак йўқолган Орхан Инанди «элчилик биносида ушлаб турилибди» деган маълумотни рад этди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Айбек Артикбаев 8 июнда билдирди.

«Кеча биз Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси билан учрашганда у киши маълумот берди: «Орхан Инанди Туркия элчилиги биноси ичида деган бу нонсенс, бу ҳақиқатга тўғри келмайди» деган сўзини айтди», — деди Артикбаев.

Паралмент йиғинида бўлган ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев Туркия элчилигида текширув ўтказиш учун ТИВга хат юборилганини билдирди.

«Биз ТИВга икки марта мурожаат йўлладик, жавоб олдик. Кейин ўзимизнинг линия орқали ҳам сўзлашдик. Бедарак йўқолганнинг аёли [Рейхан Инанди] билан «у [Орхан Инанди] элчилик биносида ушлаб турилибди» деган маълумот қаердан келгани бўйича ҳам сўзлашдик. Бироқ у маълумотни бошқа ўлкадаги алоқалардан олибди, шу сабаб маълумот берган одам билан сўзлаша олмадик. Элчилик ҳам уларнинг ҳудудида бўлмаганини айтмоқда. Ўз навбатида кечаги Жогорку Кенешдаги муҳокамадан кейин биз элчиликда текширув олиб бориш учун тегишли қоғозларни яна ТИВга юбордик», — деди Абдиев.

Бунгача Айбек Артикбаев Вена конвенциясига таяниб, элчиликларнинг биноларида тинтув ўтказишни тақиқлаганини билдирган. Унинг айтишича, куч органлари тергов ҳаракатларини олиб бориш учун олдин ТИВга мурожаат қилиши керак. Ўз навбатида ТИВ элчиликка махсус нота билан мурожаат қилиб, тинтув қилишга рухсат олиши керак.

Орхан Инандининг йўқолиши

«Сапат» билим бериш муассасасини ва «Ала-Тоо» халқаро университетга асос солган Орхан Инандини 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум одамлар ўғирланган.

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман ички ишлар бўлими ҳозирча Инандининг қаерда экани ва уни кимлар ўғирлаб кетгани номаълум эканини билдирган. Шунингдек, уни қидириш учун махсус гуруҳ тузилганини маълум қилган.

Шу сабаб 1 июндан бошлаб Бишкекда Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида, ҳукумат уйи ва Оқ уйнинг олдида Орхан Инандини топилишини талаб қилган акциялар бўлиб ўтмоқда.

Бундан ташқари, 2 июнда Ўш шаҳрида «Сапат» турк лицейида ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналари матбуот анжумани ўтказиб, президент Садир Жапаровга ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилишган. Улар Орхан Инандини эсон-омон топишни ва «Сапат» лицейини сиёсатга аралаштирмасликни талаб қилишган.

Инандининг йўқолишига давлат раҳбари Садир Жапаров ҳам муносабат билдириб, МХДҚ билан ИИВга бедарак йўқолган қирғиз фуқаросини топиш учун қўшимча кучларни сарфлашни топширган. ИИВ «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Шунингдек, ИИВ Орхан Инандига Интерпол орқали қидирув эълон қилинганини маълум қилди.