Пневмония, грижа ва инфаркт. Қамоқдаги сиёсатчиларнинг соғлиғи қандай?

335

7-8 июнь кунлари оммавий ахборот воситаларида қамоқхонада суд томонидан озод қилинмаган бир қатор мухолифатчи сиёсатчилар соғлиғидан шикоят қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Фарид Ниёзовнинг қаери оғрияпти, нега Сегизбаев касалхонага ётқизилган ва Атамбаев узоқ ўтиролмайдими? «Клооп» қамоқдаги уч сиёсатчининг соғлиғи тўғрисида маълумот тўплади.

Сегизбаев: икки томонлама пневмония

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбоев.

Ҳибсга олинган Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевнинг рафиқаси Айнура Сегизбаева 8 июнь куни эри МХДҚ ҳибсхонасидан касалхонага кўчирилганини айтди. Унга кўра, шифокорлар Сегизбаевни касалхонада яна бир ҳафта даволашлари керак эди, аммо у ҳибсга қайтарилган.

«Кўп одамлар хусусий клиникаларда даволанишмоқда. Улар орасида қўлга олинганлар ҳам бор. У оз қолса ўлиб қолар эди ва ҳали ҳам заиф, аммо у коронавирус учун ПСР тести салбий бўлганлиги сабабли у МХДҚнинг тергов изоляторига ўтказилди », - деди Сегизбаева.

Унинг қўшимча қилишича, Сегизбаев тўққиз кун давомида иситма кўтарган ва касалликдан кейин тромб пайдо бўлиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

«Албатта, шифокорлар унга дори беришди, аммо тергов изоляторида ҳеч ким уни даволамайди. Энди биз ҳеч бўлмаганда ҳар куни унга овқат киритишга рухсат олишга ҳаракат қилмоқдамиз ва учрашув ҳақида гапиришнинг эса ҳожати йўқ ”, - деди у.

Сегизбаев 24 май куни икки томонлама пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Аввалроқ, 20 май куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди Сегизбаевни ҳибсда сақлаш муддатини яна икки ойга узайтирди.

Абдил Сегизбоев 25 январь куни «Ҳокимиятдан суиистеъмол қилиш» моддаси билан Алмамбет Шикмаматов ва «бошқа шахсларнинг» илтимосига биноан ҳибсга олинган. Ҳибсга олишлар 2016 йилда «Белизгейт» деб номланган шов-шувли иш билан боғлиқ эди. Аммо бу сиёсатчига қарши очилган олти ишдан фақат биттаси.

Атамбаев: инфаркт бўлиш арафасида ва умуртқасида беш грижаси бор

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев.

Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 7 июнда Атамбаевнинг аҳволи инфарктга яқинлашиб қолганини билдирган. Адвокат Атамбаев тўлиқ тиббий муолажага муҳтожлигини, №47 ахлоқ тузатиш колониясида бундай шароит йўқлигини таъкидлаган.

Жоошев қўшимча қилишича, сиёсатчининг касаллари ёзилган узун рўйхатга умуртқасидаги беш чурра ҳам қўшилган — Атамбаев бели оғриб, кўп ўтиролмаяпти. «Уни 47-қамоқда қарашяпти, бироқ колонияда аҳволи яхшиланмади. У комплекс муолажа билан операцияга муҳтож. Колонияда эса буларни қилиб бера олишмайди», — деди адвокат.

Унинг айтишича, деярлик бир ой олдин врачларнинг консилиуми хулоса бериши керак эди, бироқ бугунги кунгача йўқ.

Бунгача Атамбаевнинг адвокати собиқ президентнинг соғлиғи сабаб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида илтимос қилган. Бироқ суд Атамбаевни қамоқдан чиқариш бўйича илтимосини кўриб чиқишдан бош тортган.

Собиқ президент криминал Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича қўлга олинган. Атамбаев Бишкек ИEМни реконструкциялаш, «Калыс-Ордо» участкасида мактабни қурилиши ва Қўйтош қишлоғида унинг уйини спецназ томонидан штурмга олишдаги воқеаларга боғлиқ ишлар бўйича ҳам ўтмоқда.

Жоошев Батукаевнинг иши қайта кўриб чиқишга юборилгани сабаб суд Атамбаевни қамоқдан чиқариш кераклигини бир неча марта айтган.

Юристнинг айтишича, Атамбаев фигурант бўлаётган бошқа жиноий ишлар бўйича суд эҳтиёт чораси ҳақида ҳеч қандай қарорлардан фойдаланган эмас, шу сабаб Атамбаев колониядан бўшатилиши керак эди.

Ниязов: гипертония ва инфаркт

Президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов.

Президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязовнинг ҳам аҳволи оғир. Унинг адвокати Фарид Ниязов гипертониянинг учинчи босқичида, учинчи даражадаги хавфли ҳолда эканини, бир неча марта инфаркт бўлганини билдирган.

7 июнда Биринчи май туман судида 2020 йилнинг 9 октябрида оммавий тартибсизликларни уюштириш иши бўйича мажлис бўлиб ўтди. У ерда Ниязов гумонланувчи қатори ўтмоқда. Суд уни яна икки ойга қамоқда қолдирган.

Унда сиёсатчининг адвокати «ЖЎДҚ Ниязовни ТИЗОдан четдан келган шифокорлар қўшимча кўрикдан ўтказиши кераклигини сўраганини, бироқ уч ойдан бери ҳеч келмаганини» таъкидлади.

Олдин Фарид Ниязов Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини штурмга олишга боғлиқ иш бўйича қамалган. 2020 йилнинг 6 октябридаги митинг ва ундан кейинги тартибсизликлар вақтида Ниязовни ва МХДҚнинг ТИЗОсидаги бошқа сиёсатчиларни митингчилар бўшатишган.

У митингда иштирок этишга улгурган, бироқ 10 октябрда қўлга олинган. Кейин озод қилиниб, бироқ 11 октябрда яна 48 соатга қамалган. Кўп ўтмай оммавий тартибсизлик воқеалари сабаб ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинган. Шундан бери ҳар икки ой сайин суд унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб келган. Ниязов ўзи уни қамоқда қолдириш қарори «сиёсий қарор» деб атаган.