ИИВ: Орхан Инандига Интерпол орқали қидирув эълон қилинди

281

«Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиларидан бири Орхан Инандига Интерпол орқали қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев парламент қўмитасининг 8 июнидаги йиғинида билдирди.

«Орхан Инанди бўйича ички қидирув эълон қилиниб, бундан ташқари давлатлар аро Интрепол орқали қидирув эълон қилинди. Россия, Туркия ва дунёнинг бошқа мамлакатларига ўзимизнинг йўналишларимизни юбордик», — деди Абдиев.

Шунингдек, Абдиев Инанди йўқолган тунда Туркияга учиб кетган самолётларнинг йўловчилари рўйхати ва аэропортдаги кузатув камералари текширилаётгани қўшимча қилинди. Абдиевнинг айтишича, Инанди бошқа ҳужжатлар орқали ўлкадан чиқиб кетган деган маълумотлар ҳам текширилмоқда.

ИИВнинг маълумоти бўйича, ҳозирда 10 минг қурилиш, 3 минг шахсий уй, 6 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, чодирлар, ер тўлалар, 175 меҳмонхона, 377 кўнгилочар жой, 30 бозор, 51 савдо-комплекслар, 31 парк, 88 автотураргоҳ, темир йўл бекатлари, гараж ва тоғли ҳудудларнинг ҳаммасида қидирув бормоқда.

Бу орада туркиялик Sabah нашри «Инанди Қирғизистонда қўлга олинди» деб билдирган. Унинг аёли Рейхан Инанди у Туркия элчилигида ушлаб турилгани ҳақида маълумот борлигини хабар қилган.

Бироқ халқаро шартномалар Туркиянинг элчилиги биносида тинтув ўтказишни тақиқлайди. Бунинг учун элчилик ўзи рухсат бериши керак. Ҳозирда ИИВ элчилик ичида тергов амаллари олиб бориш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилгани хабар қилинган.

Орхан Инандининг йўқолиши

Орхан Инанди

«Сапат» билим бериш муассасасини ва «Ала-Тоо» халқаро университетга асос солган Орхан Инандини 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум одамлар ўғирланган.

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман ички ишлар бўлими ҳозирча Инандининг қаерда экани ва уни кимлар ўғирлаб кетгани номаълум эканини билдирган. Шунингдек, уни қидириш учун махсус гуруҳ тузилганини маълум қилган.

Шу сабаб 1 июндан бошлаб Бишкекда Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида, ҳукумат уйи ва Оқ уйнинг олдида Орхан Инандини топилишини талаб қилган акциялар бўлиб ўтмоқда.

Бундан ташқари, 2 июнда Ўш шаҳрида «Сапат» турк лицейида ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналари матбуот анжумани ўтказиб, президент Садир Жапаровга ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилишган. Улар Орхан Инандини эсон-омон топишни ва «Сапат» лицейини сиёсатга аралаштирмасликни талаб қилишган.

Инандининг йўқолишига давлат раҳбари Садир Жапаров ҳам муносабат билдириб, МХДҚ билан ИИВга бедарак йўқолган қирғиз фуқаросини топиш учун қўшимча кучларни сарфлашни топширган. ИИВ «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.