Охирги суткада коронавируснинг янги 459 ҳолати қайд қилинди, 5 бемор вафот этди

287

9 июн куни 459 кишида коронавирус касаллиги қайд этилди. Улардан 413 таси лаборатория, 46 таси клиник ва эпидемиологик тасдиқланган, дея хабар беради республика штаби.

Минтақалар бўйича кўрсаткичлар:

  • Бишкек шаҳрида - 183;
  • Чуй вилоятида - 70;
  • Иссиқкўл вилоятида - 19;
  • Ўш шаҳрида - 73;
  • Ўш вилоятида - 70;
  • Жалолобод вилоятида - 34;
  • Талас вилоятида - 6;
  • Боткен вилояти - 3;
  • Норин вилоятида - 1.

Умуман олганда, Қирғизистонда COVID-19га чалинганлар сони  108 173 га етди.

Сўнгги суткада 331 бемор: Бишкекда - 178, Чуй вилоятида - 84, Ўш шаҳрида - 20, Ўш вилоятида - 9, Иссиқкўл вилоятида - 25, Жалолобод вилоятида - 3, Боткен вилоятида - 2, Норин вилоятида - 10 киши коронавирусдан даволаниб, уйига чиқарилди.

Натижада мамлакат бўйлаб 101 минг 364 киши тузалди. 1818 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 518 кишининг аҳволи оғир, 106 беморнинг аҳволи жуда оғир. 2080 киши уйда иллат билан курашяпти.

Сўнгги суткада 5952 кишида ПЦР тадқиқотлари ўтказилган. 

Бундан ташқари, сўнгги 24 соат ичида Бишкекда - битта, Чуй ва Ўш вилоятларида COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди. Ушбу касаллик туфайли Қирғизистонда 1864 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги 24 соат ичида 29 тиббиёт ходимида коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилди. Бишкекда - 14, Ўшда - бешта, Ўш вилоятида - олтита, Чуй ва Жалолобод вилоятларида - иккита шифокор COVID-19 юқтирган. Коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимлари сони 4795 кишига етди, улардан 4646 нафари даволанди.