Президент Садир Жапаров 9-11-июнда Туркияга расмий иш сафари билан боради

283

Давлат раҳбари Садир Жапаров 9-11 июнда Туркияга расмий сафар билан боради. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Дастан Дюшекеев хабар қилди.

Сафар давомида турк президенти Режеп Тайип Эрдоган билан икки томонлама сўзлашувларни олиб боради. Бундан ташқари, Турк тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) асосида ўзаро алоқаларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, икки мамлакатнинг Стратегик ҳамкорлигининг Олий кенгашини V йиғини президентлар иштирокида бўлади. Бундан ташқари, расмий иш сафар асосида Садир Жапаров Туркиянинг Буюк миллат йиғини раиси Мустафа Шентоп билан учрашиб, қирғиз-турк бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

Шунингдек Анқара шаҳрида ишлаётган Қирғизистон фуқаролари, талабалар ва диаспораларнинг, жамоат бирлашмаларининг ва ташкилотларнинг вакиллари билан ҳам учрашади.

Орхан Инандининг йўқолиши

Садир Жапаровнинг Туркияга бўладиган сафари олдидан Қирғизистондаги «Сапат» билим бериш муассасасининг раҳбари Орхан Инанди йўқолди. У 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум кишилар томонидан ўғирланган.

Уни қидириш учун махсус гуруҳ ҳам тузилган. Президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан Ички ишлар вазирлигига Орхан Инандини қидириш ишларини кучайтиришни топширган. ИИВ «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширувни бошлади.

Шунингдек бир ҳафтадан бери Бишкекда Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида, ҳукумат уйи ва Оқ уйнинг олдида Орхан Инандини топилишини талаб қилган акциялар бўлиб ўтмоқда. Акцияга чиққанлар Орхан Инанди топилмагунча намойишлар тўхтатмаслигини билдиришган.

6 июнда Орхан Инандининг аёли Рейхан видео мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Туркия элчилиги биносида ушлаб турилгани ҳақида маълумоти борлигини айтган.

Фетхуллах Гулен ва «Себат»/«Сапат»

«Себат» халқаро таълим муассасаси Қирғизистондаги фаолиятини 1992 йилдан бошлаган. Бугунги кунда ташкилотга ўлка бўйича 16 лицей, халқаро «Ала-Тоо» университети, халқаро «Силк Роад» мактаби ва 4 тўлиқ бўлмаган умум таълим мактаби киради.

«Сапат»нинг муассасасига тегишли ўқув юртларида ўлка бўйича 10 мингдан ортиқ ўқувчи ва талаба билим олмоқда.

«Сапат» ташкилотининг маълумотига кўра, лицейлар битирувчиларининг 12-14 умумреспублика тестида ҳар йили олтин сертификатларга эга бўлишади. 1996 йилдан бери «Сапат»нинг қирғиз-турк лицейларини умумий 13 474 ўқувчи тамомлаган.

Таълим муассасаси турк диний ташвиқотчиси Фетхуллах Гуленга тегишли экани айтилади. «Себат»нинг директори Нурлан Кудайбердиев улар Гулен билан «норасмий» муносабатда бўлганини ва диний арбобнинг ҳисобидан молияланмаслигини айтган.

Дунё бўйича умумий 150га яқин мамлакатда Гуленга тегишли дейилган 1 400 мактаб борлиги маълум қилинди.

2018 йили Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган Қирғизистонда расмий ташриф билан келганда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ўлкада «Сапат» лицейларига муқобил бўладиган қилиб Бишкекда Туркиянинг «Маариф» фондининг мактабларини очишга келишган. Йил бошида «Маариф» биринчи мактабини Бишкек шаҳрида очиши маълум бўлган.

ИИВ раҳбарининг ўринбосари Мирлан Каниметов 2019 йили Туркия ҳукумати ФEТОнинг Қирғизистондаги аъзоларини ўтказиб беришни талаб қилганини билдирган. Каниметовнинг айтишича, Туркия унинг ўрнига тадбиркор Аэркен Саймаитининг ўлими бўйича маълумот беришга ваъда берган.

Муаллиф: Дилде Шатанова