Бабанов «Қумтўр» иши бўйича айбларни «асоссиз сабаб» деб атади

194

«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қамоққа олинган собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов МХДҚ ТИЗОсидан хат ёзди. Бабанов ёзган хатида судда унга қўйилган айбларга жавоб берган. 

Бабанов судья мажлисга ОАВлари вакилларини киритмай, кейин унинг видеосини техник сабабларга таяниб бермай қўйганини билдирди.

«Суд мажлиси олинган видеони ҳам беришдан қўрқишмоқда. Сабаби суддаги абсурдлик ҳолатини видеодан ҳамма кўриб қоларди. Терговчи билан прокурор бирорта ҳам саволга жавоб беролмай бошларини ерга эгиб туришди. Сабаби улар бир нарсани билишган – менга қўйилаётган айб ҳеч нарсага ярамаган, ақлга сиғмас айблов. Мени шунчаки судлашмоқда», — деб ҳисоблайди Бабанов.

Сиёсатчи «Қумтўр» билан сўзлашиб олган деб айблашаётганини айтиб, бу айбловларни — «бўлмаган нарса» деб атади. 

«[Мени нима учун судлашмоқда?] Қирғизистон манфаати учун ишлаб, ерни халққа қайтариб, Центерра билан қаттиқ конфликтга борганим учун судланяпманми? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми? Айбловчи томон мен премьер-министр хизматида бўлганимда Жогорку Кенешнинг айрим депутатларини вақтинча депутатлик комиссиясининг ҳисоботига қарши овоз беришга “ундаган” деган сабабни келтирмоқда. Бу нима деган билжираган гап?» — деб айтилади сиёсатчининг хатида. 

Бу айбловларга Бабанов, у премьерлик хизматида турганда депутатлар ўзича, парламентдан мустақил бўлган деб ёзган. У ўша вақтда ҳукуматни ўзини қўшиб истеъфога чиқарганини ҳам эсга солган. 

«Керак бўлса “Республика” фракциясидаги менинг сафдошларим ҳам бир хил эмас, ўз кўз қарашларига яраша овоз беришган. Орасида “маъқул” ёки “қарши” овоз берганлар ҳам бор, овоз бермаганлари ҳам бор. Шуни ўзи керак бўлса фракциядаги депутатлар ҳам қарорни шахсан ўзлари қабул қилган деган сўзни исботлаб турмаяптими?!» — деб сўраган сиёсатчи. 

Шунингдек, унга нисбатан ўзи тузган «Қумтўр»нинг ишини текширувчи комиссиянинг ишига тўсқинлик қилган деган айбни «ақлга сиғмас» деб атаган.

«Яна бир нарса, 2016-йили парламентга Лисий ва Давидов музликларини ўзлаштириш ҳақидаги қонунни олиб келишганда шахсан мен ва бизнинг фракция қарши овоз берганмиз. Бу менинг Центеррага системали равишда қарши чиққанимнинг яна бир исботи. Менга 2012-йилнинг охиригача ишлашга имкон беришмагани жуда ачинарли – биз Қумтўрдаги Қирғизистоннинг улушини албатта 70%га етказиб, Қирғизистон ўзи “Қумтўр”ни бошқариб қоларди», — деб якунлади Бабанов.

«Қумтўр» атрофидаги воқеалар ва қўлга олишлар

Сиёсатчи Ўмурбек Бабанов 31-майда «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унда давлат қўмитаси Бабанов «тергов давомида олинган далиллар асосида» ушланганини билдирган. 

Сиёсатчининг адвокати Амантур Абдрахманов Ўмурбек Бабанов ўзини «Қумтўр» иши бўйича айбдор деб ҳисобламайди ва тергов билан ҳамкорликка бормайди деб билдирган. Унинг айтишича, србиқ премьер протоколга яна қайси жиноятда гумон қилингани тушунарсиз деб ёзиб берган. 

«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича Бабановдан ташқари собиқ депутат Исхак Пирматов, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров ва Талантбек Узакбаев ушланган. 

«Қумтўр»нинг атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6-майда парламент депутатлари хусусий компанияда ташқи давлат бошқарувни киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган. 

Яна бир ҳафта ўтиб, 12-майда «Қумтўр Голд Компани»нинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натидасини эълон қилган. Унда комиссия аъзолари компаниядан 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундириб олишни таклиф қилишган. 

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — « Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14-майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган. 

Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.

Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди. Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.