Имамназар Бурканов Баткеннинг мэри бўлди. У Арзибек Буркановнинг қариндоши

189

Имамназар Бурканов Баткен шаҳрининг мэри бўлиб тайинланди. 7 июнда ўтган сайловда уни шаҳар кенгашининг 31 депутатининг ҳаммаси қўллади.

Бурканов Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, президент Садир Жапаровнинг ёрдамчиси бўлган Арзибек Бурканов билан Қизилқия ШИИБнинг раҳбари Нурланбек Буркановнинг туғишгани — уларнинг оталари ака-ука.

Бурканов 56 ёшда. 11 апрелдаги сайловда Баткен шаҳар кенгашига «Ала-Тоо Кыргыз жери» партиясидан депутат бўлган. Олдин «Таза-Суу» лойиҳасида контроллер бўлиб ишлаган.

Очиқ манбаларда Буркановга «Сыйкыр Топурак» ғишт, плита ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи компания билан «Газпром-транзит» авиация ва ёқилғи мойларини улгуржи сотувчи компания расмийлаштирилган.

Шаҳарнинг аввалги мэри Мамиржан Рахимов эди. У президентнинг Баткен вилоятининг чегара қишлоқларини қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича махсус вакили бўлиб тайинлангандан кейин мер вазифасини Акилбек Орозов бажарган.