ИИВ: Президентнинг кортежи учраган авария бўйича жиноят иши қўзғалди

222

ИИВнинг матбуот хизмати Иссиқкўл вилоятида президент Садир Жапаровнинг кортежи учраган авария факти бўйича судгача текширув бошланганини билдирди. Ҳалокат натижасида президентнинг шифокори ҳалок бўлиб, яна уч киши жабрланган.

Ишни Иссиқкўл ВИИБи «Йўл ҳаракати ва автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидасини бузиш» моддаси бўйича текширилаётганини хабар қилди.

ИИВ қўшимча қилишича, йўл ҳалокатига сабабчи бўлиши мумкин дейилган гумондор шахс касалхонада.

«У қамоққа олинмади. Милиция автотехника кимёвий экспертиза тайинлади. Экспертизаларнинг хулосаси билан йўл ҳалокатига учраганларнинг ҳаммасининг ҳаракатига юридик баҳо берилади», — деб билдиришди ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари 24.kgга.

Президентнинг кортежи учраган авария

Йўл ҳалокати Иссиқкўл вилоятидаги Ананево қишлоғида бўлган. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг айтишича, йўл ҳалокатига маст ҳолдаги ҳайдовчини қарши томонга катта тезликда чиққани сабаб бўлган.

«Президент ўтирган машина ўтиб кетишга улгурган, иккинчи машина ҳаракат қилган, бироқ улгурмаган. Зарба орқа ғилдиракка тегиб, натижада машина машина бир неча ағдарилиб кетган. Усубалиевнинг олган жароҳатлари ўта оғир бўлган», — деб 24.kg нашрига берган интервьюсида билдирган.

Аварияда 37 ёшдаги президентнинг шифокори Илгиз Усубалиев вафот этган. Давлат раҳбарининг шифокори этиб тайинлангунча Усубалиев ортопед-травматолог сифатида Бишкек травматология ва ортопедия илмий текшириш марказида (БТОИТМ) ишлаган. 6 йил операция қилиб, кейин МХДҚнинг тўққизинчи бўлимига ўтказилган.

“Менинг ҳам яқиним эди, ҳозир таъзиясидан келяпмиз. Ортида аёли, икки ўғли ва бир қизи қолди. Катта акаси саккиз ой олдин коронавирусдан ўлган. Биз қуръон ўқидик, ота-онаси чидолмаяпти», — деган Бейшеналиев.

У жабрланганларнинг яна учови травматология ва ортопедия марказининг нейротравма бўлимига етказилганини қўшимча қилган. Бири 6 июнда, иккинчиси 7 июнда операция қилинади.

Материални тайёрлаганлар: Нурсултан Усўнов, Бегимай Арстанбекова ва Данияр Кенжалиев.