«Мекенчил» Эрнисбек Ормоков Жалолобод шаҳрининг мэри бўлди

209
Эрнисбек Ормоков. Сурат: Талгат Абжалил ўғли/Azattyk

Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Жалолобод шаҳри мэри вазифасини бажариб келган Эрнисбек Ормоков шаҳарга мэр бўлиб сайланди. 

7-июндаги сайловда у ягона номзод бўлиб, сессияга қатнашган 29 депутат бир овоздан уни қўллади. Шаҳарнинг собиқ мэри Муратали Тагаев эса ўтган йили октябрь воқеаларида ишдан кетган. 

Эрнисбек Ормоков — Жалолобод шаҳар кенгашининг уч чақирилишининг депутати бўлган — депутатликка «Ата-Журт» партиясидан келган.

4-октябрдаги парламент сайловига «Мекенчил» партиясидан №14 қаторда борган. Мазкур партияни президент Садир Жапаров ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев тузган. 

Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин «Мекенчил» партиясидан номзод бўлган ўнлаган одамлар турли лавозимларга тайинланди.