«Орхан ағайни сақлаб қолайлик». Рейхан Инанди турмуш ўртоғи Туркия элчилигининг биносида «ушлаб» турганини билдирди

240

6 июнда Орхан Инандининг аёли видео мурожаат орқали турмуш ўртоғи Бишкекдаги Туркия элчилиги биносида ушлаб турилгани ҳақида маълумоти борлигини айтди. Унинг айтишича, бугун-эрта Орхан Инандини «қийноқ йўли» билан Қирғизистон фуқаролигидан бош тортиш ҳақида ариза ёздириб, Қирғизистондан олиб чиқиб кетиш ҳаракати бўлмоқда.

Рейхан Инанди қирғиз халқига, президент Садир Жапаровга, «Сапат» турк лицейининг битирувчиларига ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, Қирғизистон фуқаросини Туркияга бермасликка ёрдам сўради.

«Ёлғон дейин десам, мана шундай йўл билан дунёнинг турли бурчидан Туркия мамлакати «Сапат» системасида ишлаган ўқитувчиларни «террорист» деган туҳмат билан Туркияга олиб кетмоқда. Бундай маълумотларни интернетдан топсангиз бўлади. Орхан Инандининг юраги Қирғизистон деб уради. Орхан домлани сақлаб қолайлик», — деган у.

Шунингдек, Рейхан Инанди «Азаттык» нашрига турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумот берганни очиқлай олмаслигини билдирган. Буни турмуш ўртоғининг ҳаёти «хавф остида» экани билан тушунтирган.

«Бироқ мен мабаларни очиқлай олмайман, сабаби ҳозир Орхан жанобларининг ҳаёти хавфжа Эрдоганнинг ҳукумати бунгача 95 кишини 23 давлатнинг элчиликлари орқали ўғирлаб, олиб кетган. Уларнинг ҳаммаси ҳозир Туркияда турмада ўтирибди», — деган Рейхан Инанди.

Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги бу билдирувга изоҳ бермади.

Рейхан Инанди олдин ҳам матбуот анжумани ўтказиб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилган. Унда у Орхан Инандини қидириш ишларига давлат раҳбари эътибор қилишига умид қилишини айтган.

Орхан Инандининг йўқолиши

«Сапат» билим бериш муассасасини ва «Ала-Тоо» халқаро университетга асос солган Орхан Инандини 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум одамлар ўғирланган.

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман ички ишлар бўлими ҳозирча Инандининг қаерда экани ва уни кимлар ўғирлаб кетгани номаълум эканини билдирган. Шунингдек, уни қидириш учун махсус гуруҳ тузилганини маълум қилган.

Шу сабаб 1-2-3-4 июнда Бишкекда Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида, ҳукумат уйи ва Оқ уйнинг олдида Орхан Инандини топилишини талаб қилган акциялар бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, 2 июнда Ўш шаҳрида «Сапат» турк лицейида ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналари матбуот анжумани ўтказиб, президент Садир Жапаровга ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилишган. Улар Орхан Инандини эсон-омон топишни ва «Сапат» лицейини сиёсатга аралаштирмасликни талаб қилишган.

Бу орада «Сапат»нинг битирувчилари Орхан Инандини топган одамга 1 млн доллар мукофот беришларини маълум қилишган.

Орхан Инанди Туркияда туғилган. У Қирғизистонда 1995 йилдан бери истиқомат қилади. 2016 йили Туркия ҳукумати диний уламо Фетхуллах Гуленга тегишли деб ҳисобланган «Себат» билим бериш муассасаларининг ишини тўхтатишни Қирғизистондан талаб қилган.

2017 йили 1992 йилдан бери ишлаб келаётган «Себат» билим бериш муассасалари ҳукумат қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Ўша йили турк ҳукумати «Сапат»нинг ўқувчиларига Туркиянинг ҳудудига киришни тақиқлаши мумкинлигини билдирган. Бу билдирувни таълим вазирлиги «қирғиз ҳукуматига нисбатан босим» қатори сифатлаган.