«Моторнинг кучи етмай қолган». Ташиев қулаб тушган вертолёт бўйича тушутирди

191
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Кичик-Олай қишлоқ ҳудудига яқин жойга қулаган вертолёт икки тоғнинг ўртасидаги шамолга бардош беролмай ҳалокатга учраган. Бу ҳақда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Чонг-Олай туманининг маҳаллий турғунлари билан бўлган учрашувда билдирди. Махсус хизматнинг раҳбари буни «тасодиф» деб атади.

«Икки вертолёт билан келаётгандик. Яхши келаётгандик, фалокат дегани шу экан. Ортимиздан учиб келаётганди, кейин йўқолиб қолди. Билсак [...] икки тоғнинг орасига кириб, тоғда кучли шамол бўлишини биласизлар, тоққа кирганда техникани кучи етмай, шамол суриб бориб, моторни кучи етмай [...] шамол ерга қулатиб қўйибди», — деди Ташиев.

Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-8 вертолёти 4 июнда Ўш вилоятидаги Чон-Олай тумани томон келаётганда ҳалокатга учраган. Унда 14 киши жабрланиб, улар тез ёрдам машинаси билан Ўш вилоят касалхонасига етказилган.

*Бу ерда 4 июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Чонг-Олай туманининг Унжу-Булак қишлоғида контейнер ўрнатганини хабар қилган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган. Чегарадаги вазият сабаб МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ишчи гуруҳ билан воқеа бўлган жойга борган.

Жабрланганларнинг орасидан беш нафари касалхонанинг куйик жароҳатлари бўлимига, бири синиқлар бўлимига, учови нейрохирургияга ётқизилган. Қолган беш киши биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин ҳарбий госпиталга юборилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигидан касалхонага ётқизилганларнинг бирини аҳволи «оғир», тўртовиники «қониқарли» деб билдирган. Жабрланганларнинг ҳаммаси тегишли муолажаларни олаётгани қўшимча қилинган.