Чонг-Олай: Хавфсиз ҳудудга эвакуацияланган турғунлар уйларига қайтишди

221
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Ўш вилоятининг Чон-Олай туманининг хавфсиз жойга эвакуацияланган турғунлари уйларига қайтиб келишди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан 5 июнда маълум қилишди.

«Ҳозирда Чонг-Олай туманининг қирғиз-тожик чегарасидаги Унжу-Булак ҳудудидаги вазият барқарор бўлгани сабаб эвакуацияланган турғунлар доимий яшаш жойларига қайтиб келишмоқда», — деб ёзилади билдирувда.

Мазкур туманнинг Кара-Мик, Жекенди, Кара-Тейит, Шибе ва Чулук қишлоқларининг турғунлари 4 июнда қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазият сабаб эвакуацияланган эди. ФҲВ уларни Дароот-Коргон қишлоғидаги икки мактабнинг, №44 касб-ҳунар лицейнинг ва марказий масжиднинг биносига вақтинча жойлаштирган.

Чонг-Олайдаги воқеа

МХДҚнинг чегара хизмати тожик ҳарбийлари 4 июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Чонг-Алай туманининг Унжу-Булак қишлоғида контейнер ўрнатганини хабар қилган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.

Чегарада вазият соат 6:00да «кескин» бўлиб, бироқ соат 14:00да барқарорлаша бошлагани маълум қилинган. Воқеа бўлган жойга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев борган. У маҳаллий турғунлар билан учрашувда мазкур ҳудуд аниқланмаганини ва тожик томон аниқланмаган ҳудудларга кириб, ерларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирган.

Шу куни Ташиев тожикистонлик ҳамкасби Саймумин Ятимов билан Чон-Олай туманида учрашиб, сўзлашган. Шундан кўп ўтмай, ФҲВ Чонг-Олай туманидаги чегарага яқин жойлашган қишлоқларнинг турғунларини эвакуациялаган.

Шунингдек, икки ўлканинг Ташқи ишлар вазирликлари бир-бирига норозилик нотасини топширгани маълум бўлган.

5 июнда Ташиев билан Ятимов иккинчи марта сўзлашганда чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки ўлканинг давлат комиссиясининг етакчилари қатори қўшма баёнот қабул қилишган. Унда икки томон ҳам чегара постларини ўзининг ҳудуди томон 3 километрга жилдиришга келишиб, ҳарбийлар ва техникаларни аввалги ўрнига қайтариш қарорини қабул қилишган.