5-июнда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва Тожикистоннинг МХДҚ раҳбари Саймумин Ятимов учрашиб, Чон-Олай туманида қирғиз-тожик чегарасидаги воқеага боғлиқ қўшма баёнот қабул қилишди.
Ҳукуматнинг матбуот хизматига кўра, чегарада юзага келган вазият тинчлик йўли билан бартараф қилинди. Шунингдек, томонлар қуйидагича қарор қабул қилишди:
- Икки томон ҳам чегара постларини ўз ҳудуди томон 3 кмга жилдириш;
- Ҳарбийларни ва ҳарбий техникаларни аввалги жойлашган ерига қайтариш, чегара нуқталарида чегара гуруҳларининг штат бўлимини қолдириш;
- Мазкур участкалардан икки томон ҳам яйлов қатори фойдалана олиш;
- Давлат чегарасидаги барча ҳаракатлар бўйича олдиндан келишиш;
- Икки томоннинг чегара ходимларининг ҳаракат линиясини сақлаш;
- ОАВ вакилларига имзоланган протоколлар асосида, икки томондан келишилган маълумотларни бериш;
- Топографик ишчи гуруҳларнинг етакчиларига Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги №12\2 нуқтасидан №12\9 гача бўлган масофани қисқа муддатда аниқлашни якунлаш топшириғини бериш;
- Икки томон ҳам чегара ҳудудларида яшаган турғунларга тушунтириш ишларини олиб бориш;
- Қарорда қабул қилинган келишувларга икки томон қатъий амал қилиш.
Мазкур қарорга чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлатнинг комиссия етакчилари Камчибек Ташиев ва Саймумин Ятимов қўл қўйди.
Чон-Олайдаги воқеа
4-июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Чонг-Алай туманининг Унжу-Булак қишлоғида контейнер ўрнатганини хабар қилган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.
Шу куни МХДҚнинг чегара хизмати вазият «кескинлигини» маълум қилиб, бироқ соат 14:00да барқарорлаша бошлагани маълум қилинган. Воқеа бўлган жойга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев борган. У маҳаллий турғунлар билан учрашувда мазкур ҳудуд аниқланмаганини ва тожик томон аниқланмаган ҳудудларга кириб, ерларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирган.
Тожик томон ўрнатилган контейнер чегара бекати бўлишини, бу протокол шартномаси асосида жойлаштирилганини билдирган. Шунингдек, Тожикистоннинг тегишли органлари мазкур чегара пости тенглик принципига мувофиқ қўйилди деб таъкидлашган.
Шу куни Ташиев тожикистонлик ҳамкасби Саймумин Ятимов билан Чон-Олай туманида учрашиб, сўзлашган. Кейин икки ўлканинг Ташқи ишлар вазирликлари бир-бирига норозилик нотасини топширгани маълум бўлган.