COVID-19: Коронавируснинг янги 337 ҳолати қайд этилди, 5 киши вафот этди

214

6-июнда коронавируснинг янги 337 ҳолати аниқланди. Унинг орасидан лаборатория тасдиқлагани — 281, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 56. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди. 

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 126;
  • Чуй вилоятида — 36;
  • Иссиқкўл вилоятида — 21;
  • Ўш шаҳрида — 62;
  • Ўш вилоятида — 45;
  • Жалолобод вилоятида — 33;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Баткен вилоятида — 8;
  • Норин вилоятида — 5.

Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг сони 106 973га етди. 

Бир суткада 333 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 191, Чуй вилоятида — 69, Ўш ва Баткен вилоятларида — тўрттадан, Ўш шаҳрида — олти, Талас вилоятида — беш, Иссиқкўл вилоятида — 39, Жалолобод вилоятида — 15 бемор соғайди. 

Бу билан ўлка бўйича 100 447 киши касалликдан соғайди. Шифохоналарда 1 732 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 448 киши оғир, 93 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 914 киши даволанмоқда. 

Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 623.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 847 киши вафот этди. 

Шунингдек, охирги суткада 11 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — олти, Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида — иккитадан, Жалолобод вилоятида — бир ходимда касаллик аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 742га етди, улардан 4 619 ходим касалликдан соғайди.