Жаҳон Банки Қирғизистонга вакцина олиш учун 20 млн доллар беради, унинг ярми — кредит

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати билдиришича, парламентнинг бюджет ва молия бўйича қўмитаси 31 майда Қирғизистон билан Халқаро тараққиёт ассоциацияси ўртасида (ХТА — Жаҳон банкининг гуруҳи) «COVID-19 бўйича шошилинч лойиҳа учун қўшимча молиялаш» ҳақидаги шартнома лойиҳасини маъқуллади.

Жаҳон Банки Қирғизистонга лойиҳа асосида 20 млн доллар беришни режалаштирмоқда. Ундан 10 млн доллари — грант, яна 10 млн доллари 0,75%лик устама билан кредит турида берилади. Насиянинг муддати 6 йиллик имтиёзли вақтни қўшганда 38 йилни ташкил қилади.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати бу лойиҳанинг асосий мақсади — «COVID-19 вакцинаси етарли бўлишини таъминлаш» эканини таъкидлади.

Қирғизистон ва Жаҳон Банки

2020 йилнинг июнь ойида Қирғизистон Жаҳон банкидан табиий офатларни олдини олиш ва мактабларнинг сейсмик ҳолатини яхшилаш учун 55 млн доллар олган. Бу сумманинг ярмини Жаҳон банки грант қатори, қолган кисмини 38 йилда тўлаш шарти билан 0,75%лик устама билан берган.

Қирғизистон 2020 йилнинг июль ойида ҳам Жаҳон банкидан Ўш вилоятини ривожлантириш учун 60 млн доллар кредит олган — унинг 30 млн доллари грант ва яна 30 млни кредит маблағи. Кредитни Қирғизистон 2026 йилдан 2057 йилгача тўлаши керак.