COVID-19: Коронавируснинг янги 382 ҳолати қайд этилди, 7 киши вафот этди

218

1-июнда коронавируснинг янги 382 ҳолати аниқланди. Унинг ичидан лаборатория тасдиқлагани — 295, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 87. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди. 

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 184;
  • Чуй вилоятида — 70;
  • Иссиқкўл вилоятида — 27;
  • Ўш шаҳрида — 40;
  • Ўш вилоятида — 24;
  • Жалолобод вилоятида — 20;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 5;
  • Норин вилоятида — 10.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 105 111га етди. 

Бир суткада 329 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 200, Чуй вилоятида — 51, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида — 13 тадан, Ўш ва Талас вилоятларида — ўнтадан, Иссиқкўл вилоятида — 14, Жалолобод вилоятида — 17, Баткен вилоятида — бир бемор соғайди. 

Бу билан ўлка бўйича 98 873 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 1 634 бемор даовланмоқда. Улардан 429 киши оғир, 86 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 758 киши даволанмоқда. 

Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 990.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — икки, Чуй вилоятида — беш COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 815 киши ўлди. 

Шунингдек, бир кеча-кундузда 11 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бишкек ва Ўш шаҳарларида — учтадан, Чуй вилоятида — бир, Ўш вилоятида — тўрт ходимда касаллик аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 674га етди, улардан 4 581 ходим касалликдан соғайган.