ДРХ умумий фуқаролик паспортини бера бошлади. Ҳужжатни тез орада олса бўлади

229

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2020 йилдаги биометрик умумий фуқаролик паспорт тез орада берила бошлаганини маълум қилди. Паспорт олиш учун рўйхатга ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Биринчилардан бўлиб янги умумий фуқаролик паспортни шахмат ўйинчилари Айжан Съездбекова ва Эмир Шаршенбеков олишди.

ДРХ қўшимча қилишича, 31 майдан бошлаб умумий фуқаролик паспортни тез орада, қисқа муддатда олишга имконият пайдо бўлди.

Хизмат ҳақи қанча бўлади?

2020 йилдаги умумий фуқаролик паспортни шошилинч турда уч соатда ёки икки, тўрт, саккиз кунда олса бўлади.

2020 йилдаги 34 варақдан иборат умумий фуқаролик паспортнинг нархи:

  • 3 соат — банк комиссияси билан 6 475 сом;
  • 2 кун — банк комиссияси билан 3 010 сом;
  • 4 кун — банк комиссияси билан 2 665 сом;
  • 8 кун — банк комиссияси билан 2 300 сом.

Исмини ва миллатини алмаштирганда давлат солиғи билан ҳисоблаганда бу нарх 100 сомга ошди:

  • 3 соат — банк комиссияси билан 6 575 сом;
  • 2 кун — банк комиссияси билан 3 010 сом;
  • 4 кун — банк комиссияси билан 2 765 сом;
  • 8 кун — банк комиссияси билан 2 400 сом.

Йўқолган ёки яроқсиз бўлган паспортни алмаштириш:

  • 3 соат — банк комиссияси ва давлат солиғи билан 6 675 сом;
  • 2 кун — банк комиссияси ва давлат солиғи билан 3 210 сом;
  • 4 кун — банк комиссияси ва давлат солиғи билан 2 865 сом;
  • 8 кун — банк комиссияси ва давлат солиғи билан 2 500 сом.

Чет ўлкага чиқиш учун керакли паспортни беришни шу йилнинг апрель ойидан берамиз деб ваъда қилишган, бироқ муддат тез-тез ортга жилдирилган. Умумий фуқаролик паспорт бериш кечикаётгани сабаб министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов ДРХнинг раҳбари Акин Мамбеталиевга бефарқ муносабатда бўлгани учун ҳайфсан эълон қилинган. унинг ўринбосари Тилек Батирканов ишдан бўшатилган.

Қирғизистондаги паспорт инқирози

Қирғизистонда паспорт инқирози 2021 йилнинг мартида бошланган. ДРХ раҳбарининг айтишича, 2020 йили умумий фуқаролик паспорт учун талаб кўпайган, сабаби бошқа давлатлар чегараларини оча бошлашган.

Масалан, кириш учун машҳур давлатларнинг бири, Россия билан Қозоғистон ҳам қирғизистонликлардан умумий фуқаролик паспорт сўрай бошлашган. Пандемиягача бу давлатларга 2017 йилги электрон карта (ID-карту) орқали кирилар эди. Шу сабаб бланклар тез тугаб, ўлкага янги бланклар кирмаган.

«2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг февралигача ярим йиллик иш миқдорини уч марта кўп бажардик. Ойига деярлик 50-60 минг чет ўлка паспортини бердик. [...] Шу сабаб зарур бўлганларга беришга қарор қилдик, даволаниш учун, оилавий ҳолат ёки ўқиш бўйича чиқадиганларга», — деган Мамбеталиев 12 мартда.

Ўша вақтда ДРХ 20 минг бланк қолиб, ундан 16 минги ишлатилган. Қолган 4 минги 2021 йилнинг 1 майигача етиши керак эди — мана шу куни ДРХ янги биометрик умумий фуқаролик паспортларни беришга ваъда берган эди.

Бироқ 17 мартда иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Данияр Иманалиев умумий фуқаролик паспортлар сентябрдан берилиши мумкин деган.

Министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов 23 апрелда, фейсбукдаги жонли эфирда Қирғизистондаги паспорт инқирози тугаганини билдирган. ДРХ 3 майда 2020 йилдаги умумий фуқаролик паспортларга ҳужжатларни қабул қила бошлаган.