Эмланган сайёҳлар мамлакатда эркин саёҳат қила олади — Туризм департаменти

244

Туризм департаментининг директор ўринбосари Киял Кенжематова муассаса COVID-19 пандемияси шароитида туризмга боғлиқ янги алгоритм қабул қилишни режалаштираётганини билдирди. Бу ҳақда у 1 июнда матбуот анжуманида айтди.

Кенжематованинг айтишича, бу алгоритм вакцина олган туристларга ўлка ичида тўсқинликсиз юришга имкон беради. Шу қоидалар ички сайёҳларга — Қирғизистон фуқароларига ҳам тегишли бўлади.

«Ҳужжатни имзолашга беш давлат органи жалб қилинди, ҳозирда ҳужжат ТИВда, кейин «Манас» аэропорти билан транспорт вазирлигида қолади. Бу масала айни вақтда ҳал бўлади деб умид қиламан», — деди Кенжематова.

Алгоритмдан ташқари, Туризм департаменти ўлканинг сайёҳлик объектлари ва сайёҳларнинг ўзлари учун янги санитар талабларни киритишни режалаштирмоқда. Департамент аниқ қандай янги қоидалар киритиши айтилган, бироқ Кенжематова бу масала «яқин орада» ҳал қилинади деб қўшимча қилди.

«Яна бир муҳим масала — чегарани автотранспорт орқали кесиб ўтиш, бу саволни Республика штабга [муҳокамага] юбордик. Биз биргина 33 давлатнинг фуқаролари эмас, барча фуқаролар чегарани кесиб ўтишга рухсат олса деймиз. Бу рўйхат 2020 йилнинг март ойидан бери ўзгартирилмаган», — деб таъкидлади Туризм департаментининг директор ўринбосари.