«Манас» аэропортида COVID-19’га ПЧР-тест таопшириш учун лаборатория фаолият бошлади

235

«Манас» халқаро аэропортида 31 майдан бошлаб COVID-19 касаллигига ПЧР-тест топширувчи лаборатория ишлай бошлади. Бу ҳақда «Манас» аэропортининг матбуот хизмати маълум қилди.

ПЧР-тестни аэропортнинг иккинчи қаватида соат 8:00дан кечки соат 18:00гача топширса бўлиши айтилди. Таҳлил натижалари 1,5 - 5 соат оралиғида тайёр бўлади.

Таҳлил натижаларини тез орада олишнинг (1,5-2 соат оралиғида) нархи 3,5 минг сомни ташкил қилади. Агар йўловчилар кўпроқ кута олса (4-5 соат), таҳлилнинг нархи 1000 сомга арзонроқ бўлади.

Матбуот хизмати тестнинг натижасини www.amsbiolab.kg сайтидан кўришга ёки аэропортнинг ўзида уч тильда ёзилган қоғоз турида олса бўлишини қўшимча қилишди.

«Манас» халқаро аэропортида лаборатория очилгани ҳақида министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Мариповнинг Жанубий Кореянинг «BS Group» корпорациясининг раисаси Пак Хё Рин билан учрашувида айтилган. Кейинчалик министрлар кабинети лабораториянинг очилиши 21 майда бўлганини билдирган.

Лабораторияда бир кунда ПЧР-тестдан 14 мингга яқин одам ўта олади. 1 июндаги маълумотга кўра, ўлкада пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтиришнинг 105 111 ҳолати аниқланган. 1 815 киши коронавирусдан вафот этган.

Материал устида ишлаганлар: Нурсултан Усўнов ва Бегимай Арстанбекова