Ўмурбек Бабанов «Қумтўр»даги коррупция бўйича қўлга олинди — МХДҚ

Собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов 31 майда «Кумтор» лойиҳасини амалга оширишда коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қўмита билдиришича, Бабанов «тергов давомида йиғилган далиллар асосида» ушланган. Муассасанинг матбуот хизмати «Кумтор» конини ишлатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг турли босқичларидаги коррупция фактлари бўйича жиноий ишни текширишни давом эттиришаётганини таъкидлашди.

Бунгача бир қанча ОАВлари Бабанов МХДҚга сўроққа чақирилганини ёзишган. Бироқ қўмитанинг матбуот хизмати ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Бироқ яқинда 24 мартда МХДҚ Бабановга қарши барча жиноий ишларни тўхтатган эди. Унда қўмитадагилар бу ишларда юридик шахслар ва фуқаролар, собиқ депутатнинг ва унинг қариндошлари томонидан давлат манфаатларига хиёнат қилиш фактлари топилмаганини билдиришган. Бабанов давлат бюджетига ёрдам қатори 100 млн сом тўккан.

Аввалроқ Қумтўр иши бўйича собиқ премьер-министр Темир Сариев МХДҚда сўроқ қилинган.