Ҳарбий хизматга кетди дейилган Аат Жапаров президентнинг ўғли эмас, қариндоши

244

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва айрим ОАВлари Садир Жапаровнинг ўғли Азат Жапаров армияга кетгани ҳақида ёзишди. Бироқ президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев бу маълумотни рад этди.

«Азат Жапаров президентнинг ўғли эмас, яқин қариндоши бўлади. Уни армияга хизмат қилгани кетгани рост», — деди у.

Садир Жапаровни айрим манбаларда беш, айримларида эса тўрт боласи борлиги айтилади. Бироқ президентнинг аёли Айгул Жапарова ОАВларига берган интервьюсида беш боласи борлигини айтган. Улар: Дастан, Рустам, Ринат, Нурдўўлўт ва қизи Жанайим.

Катта ўғли 2019 йили 22 августда Бишкекда йўл ҳалокатига учраб, 26 августда вафот этган. Рустам исмли ўғли 2021 йили уйланган. Нурдўўлўт ва Жанайим ОАВларида ёзилганидай, Марказий Осиёдаги Америка университетида таҳсил олишади.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов