Охирги суткада коронавирусдан тўқиз бемор вафот этди

Республика штаби охирги суткада коронавирус билан оғриган тўққиз бемор вафот этганини маълум қилди. Олти киши Бишкекда, Чуй, Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида биттадан бемор вафот этган.

Муассасанинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтиргани тасдиқланган 1 797 бемор ўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, сутка давомида COVID-19 356 кишида тасдиқланди.

  • Бишкек — 162;
  • Чуй вилоятида — 78;
  • Ўш — 63;
  • Иссиқкўл вилоятида — 22;
  • Ўш вилоятида — 10;
  • Норин вилояти — 7;
  • Талас вилояти — 6;
  • Жалолобод вилояти — 5;
  • Баткен вилояти — 3.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 104 222 етди. Бир суткада 458 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Ўлка бўйича пандемия бошлангандан бери коронавирус ёки касалхонадан ташқари пневмониядан 98 минг бемор соғайди.

Шунингдек, бир кеча-кундузда 11 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Вирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 648га етди, улардан 4 569 ходим соғайди.

Штаб 29 майга кўра ўлкада 1 688 бемор касалхоналарда коронавирусдан даволанаётганини, уларнинг орасидан 90 киши ўта оғир аҳволда эканини билдирди. Бундан ташқари, яна 1 714 одам амбулатор шароитда даволанмоқда.