Абдил Сегизбаев икки томонлама пневмония бўлиб касалхонага тушди

МХДҚнинг матбуот хизмати муассасанинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 24-майда икки томонлама пневмония билан касалхонага ётқизилганини билдирди. У МХДҚнинг тергов қамоғида сақланмоқда. 

«Ўтган дам олишда Сегизбаев ўзини ёмон ҳис қилиб, истимаси кўтарилаётганини сезган. Шундан сўнг, МХДҚнинг ташаббуси билан даволаниш учун касалхонага ётқизилган», — деб билдиришти матбуот хизматидан. 

Vesti.kg нашри шахсий манбаларига таяниб, Сегизбаевнинг аҳволи ўта оғир эканини ва №6 шаҳар касалхонасида даволанаётганини маълум қилди. 

Сурат: Vesti.kg

20-майда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Сегизбаевнинг эҳтиёт чорасини яна икки ойга узайтирган эди.