Бишкекнинг собиқ мэри Суракматов икки ойга тергов изоляторига киргизилди

228

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 28 майда Бишкекнинг собиқ мэри Азиз Суракматовнинг эҳтиёт чорасини қабул қилди. У 26 июнгача МХДҚнинг тергов изоляторига киритилди.

Пойтахтнинг собиқ мэри Азиз Суракматов 26 майда қўлга олинган. У коррупция ва ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда.

Тергов версияси бўйча, Суракматов шаҳар раҳбари бўлганда муниципалитетнинг мансабдор шахслари билан қурилиш компанияларининг вакиллари билан биргаликда коррупция схемасини тузган деб айтмоқда. Схема муниципал ерларни тижорий бинолар билан кўп қаватли уйларни қуриш учун сотиб олишга боғлиқ бўлган.

«Суракматов ва унинг яқинларини активлари асоссиз даромадларсиз тез ўсиб, унинг суммаси 50 млн долларга баҳоланади», — деб билдиришган МХДҚдан.