Садир Жапаров Баткен вилоятига «алоҳида эътибор беришга» ваъда берди

254
Сурат: президентнинг матбуот хизмати

28 майда Садир Жапаров Баткен вилоятидаги чегарага яқин жойлашган Оқсой қишлоғининг яшовчилари билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Учрашувда давлат раҳбари «ҳукумат Баткен вилоятининг яшовчиларига алоҳида эътибор беришини» ва чегара хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.

“«Мамлакат Баткен вилоятининг турғунларига энди яқиндан эътибор қаратиб, давлат чегара масалаларини ҳал қилиш учун имкони борича ҳаракат қилмоқда. Бу бўйича чоралар кўрилди, давлатлар аро ҳукумат комиссиялари ишлаяпти», — деди у.

Давлат раҳбари ёшларни чет давлатларига иш излаб кетишини олдини олиш учун Баткен вилоятига ўзгача мақом бериш ниятидалигини айтган.

У ҳукумат бундан кейин ҳам Баткен вилоятига ижтимоий объектларни қуришга ва инфраструктурасига алоҳида эътибор беришга ваъда берди.

Жапаров 27 майдан бери Баткен вилоятида. Давлат раҳбари Баткенга иш сафари билан бориши аввал айтилган эмас. Қачонгина ҳудудга келганда маълум бўлди. Одатда президентнинг матбуот хизмати вилоятларга режалаштирилган сафарлар ҳақида олдиндан хабар қиларди.