Ўш аэропортидан Россиядан депортацияланган тўрт тожик фуқаро чиқа олмаяпти

287
Ўш халқаро аэропорти

Ўш шаҳрининг аэропортида Тожикистоннинг тўрт фуқароси тўрт кундан бери ушлаб турилибди. Уларнинг уч нафари аёл, тўртинчиси олти ёшли қиз. 21 майда Қирғизистон қирғиз-тожик чегарасини тожикистонликлар учун вақтинча ёпган.

«Манас» аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова «Клооп»га тожик фуқаролари Россиядан депортация қилинганини билдирди. Шунингдек бунгача уларни оч ўтиргани ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

«Бу ҳақиқатга хос бўлмаган маълумот. Сабаби уларни олиб келган «Авиатрафик» авиакомпаниясининг вакиллари уларга озиқ-овқат бермоқда», — деб қўшимча қилди Курбанова.

Россиянинг Сургут шаҳридан 25 майда Ўш шаҳрига учиб келган тожикистонлик Маргарита Расулова набираси билан аэропортдан чиқолмаётганини «Азаттык» нашрига билдирган.

Расулованинг айтишича, у Тожикистонга Ўш орқали кетишни режалаштирган. Сабаби Сургутдаги аэропортда уларни транзит орқали кета оласизлар деб ишонтиришган.

«Тожикистон билан чегара ёпиқ дейишмоқда. Бизни қайтариб Сургутга юборишар экан. Бироқ бизнинг ҳужжатларимиз Тожикистонга боришгагина йўл беради. Россия бизни қабул қилмайди. У ерга боришга пулимиз йўқ. Охирги пулимизни йиғиб, 38 минг рублга чипта сотиб олиб ватанга қайтяпмиз. Бизни қўйиб юборишмаяпти. Сув ҳам беришмади. Сиртдан нон сотиб олайлик десак ҳам чиқаришмаяпти», — деган Расулова.

26 майда Душанбе шаҳридан Бишкекнинг «Манас» аэропортига қўнган «Сомон Эйр» чартер самолёти Тожикистонга қайтарилган. Унинг ичида 177 тожик фуқароси бўлган. Тожикистонликлар билан бирга учиб келган бошқа давлатларнинг тўққиз фуқароси Қирғизистонга ўтказилган.

Кейинчалик Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирлиги маълумот тарқатиб, тожикистонликларни Қирғизистонга бормасликка ва ўлкадан транзит қатори фойдаланмасликка чақирган. Тожикистон ҳукумати ўзининг фуқароларига чет мамлакатларига «учинчи ўлка орқали ўтишни» таклиф қилган.

Қирғиз-тожик чегарасига киритилган чекловлар

МХДҚнинг чегара хизмати билдиришича, министрлар кабинети 21 майдан бошлаб Тожикистон фуқароларига қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқиш, чегара орқали ўтишга, ўлкада туришга ва транзит турида юришга вақтинча чеклов киритган.

Бу чекловлар Қирғизистон билан Тожикистоннинг, бундан ташқари чет давлатларининг дипломатик вакилликларининг ходимлари ва уларнинг оиласи Қирғизистоннинг тегишли органлари билан олдиндан кейин келишгандан кейин чегарадан ўта олишади.

Шу билан бирга Тожикистонда юрган Қирғизистон фуқаролари Қирғизистонга қайтиб кела олишади, Қирғизистонда юрган тожикистонликлар юртига қирғиз-тожик чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали чиқиб кета олишади.

23 майда министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов Ўш вилоятига қарашли Чон-Олай туманининг чегарага яқин қишлоқларининг турғунлари билан учрашувда киритилган чекловлар «баҳсли муаммолар ҳал қилингунча» амалда бўлади деб билдирган.

Тожикистоннинг Бишкекдаги консули Абубакр Шодиев қирғиз-тожик чегарасидаги чекловлар ҳақида уларга олдиндан хабар берилмаганидан норози бўлди. Чегара хизмати улар министрлар кабинетининг қарорини бажаришаётганини билдириб, муассаса Тожикистонга олдиндан хабар беришга мажбур эмаслигини ва бу уларнинг компетенциясига кирмаслигини айтишган.

Тожик ҳарбийларининг агрессияси

2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги низода умумий 136 турар-жой ва 84 объект жабрланганини маълум қилган.

Тожикистон расмий ҳукумати жабрланганларнинг сонини очиқ айтмаган, лекин тожик ОАВлари жанжалда 86 тожик фуқароси яраланиб, улардан 19 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

Бундан ташқари, можарода Тожикистон фуқароларига тегишли 14 уй тўлиқ ва уч уй қисман бузилганини билдиришган. Шунингдек, бир қурилиш ва бир мактаб қисман жабрланган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия қатори баҳолаган. Шунингдек, Қирғизистоннинг ҳарбийлари ҳимоя мақсадида қуролдан фойдаланганини таъкидлаб, Тожикистон ҳудудидаги аҳоли пунктларига ва бошқа объектларга ҳужум қилмаганини маълум қилган.

Ўқ отишни тўхтатиш келишувига 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашгандан кейин эришилган. 3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан доимий жойига олиб кетишган.