Тимур Файзиев ўтган йилнинг августида бош директорликдан кетган — Elite House

278

Elite House қурилиш компанияси унинг асосчиси Тимур Файзиев атрофидаги воқеалар сабаб баёнот берди. Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май туман суди тадбиркорни қамоққа олишга сиртдан қарор қабул қилган. 

Компаниядан билдиришларича, «Файзиев бўйича ваколатли органларгина изоҳ бера олишди».

«Файзиев Elite House компаниясининг бош директорлигини 2020-йилнинг август ойида ўтказиб берган. Ишхона штат режимида ишламоқда, қурилиш ишлари график асосида бормоқда. Компаниянинг ҳамкорлари билан ҳиссадорлари олдидаги барча вазифалари ўз вақтида бажарилади», — деб айтилади компаниянинг билдирувида. 

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, ҳозирда Elite House компаниясининг бош директори бўлиб Руслан Нармедов, асосчилари Тимур Файзиев билан Шахинур Нармедова ҳисобланади. Economist.kg нашри билдиришича, Файзиев 2018-йилдан бери Elite House фирмасининг бош директори эмас. 

Файзиев иши

27-майда бир қанча ОАВлари шахсий маълумот манбаларига таяниб, Тимур Файзиев коррупцияга аралашган деган гумон билан қўлга олинганини ёзишган. Бироқ кўп ўтмай Файзиевни қаерда экани ҳозирда номаълум экани ва суд уни қамоққа олишга сиртдан қарор чиқаргани маълум бўлди. Суддан тасдиқлашларича, эҳтиёт чораси сиртдан қабул қилингани сабаб унинг муддати белгиланмайди. 

Агар Файзиев қўлга олинса, унда у ЖЎДҚга қарашли №21 муассасага юборилади — бу ТИЗО-1. Терговнинг Файзиевга қизиқиши кимнинг ишига боғлиқ экани номаълум. 

Бироқ бунгача Бишкекнинг собиқ мэри Азиз Суракматов қўлга олинган. Собиқ шаҳар раҳбари ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда — тергов версияси бўйича, Суракматов пойтахтда мэр бўлганда мэриянинг айрим ходимлари ва йирик қурилиш компаниясининг вакиллари билан бирга коррупция схемани тузиб, муниципал ерларни тижорий муассасалар ва кўп қаватли уйларни қуриш учун беришда гумон қилинмоқда.