Экс-депутат Алишер Мамасалиев вафот этди

267

Собиқ депутат Алишер Мамасалиев вафот этди — у 48 ёшда эди. ОАВлари Мамасалиевнинг яқинларига таяниб, уни бетоб бўлганини билдиришди — маълум бўлишича Германияда даволанаётган экан.

Мамасалиев сиёсатчи қатори танилган эмас — у билими бўйича юрист, ҳозирда журналист ҳам эди. Журналистик карьерасининг бошида «Замана» студиясининг бошловчиси бўлган. Кейин Бишкек мэриясининг матбуот хизматида ишлаган.

Сиёсатга 2007-йили келиб, Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган иккинчи президенти Курманбек Бакиев вақтида ҳукуматнинг «Ак-Жол» партиясининг ёшлар қанотига кирган. Кейин шу партиянинг таркибида парламентга ўтиб, депутат бўлган. Бакиев ўлкадан чиқиб кетгандан кейин партия тарқалиб кетган.

Мамасалиев жамоат арбоби сифатида ҳам танилган эди. Бундан ташқари, ўзини ёзувчиликда ҳам синаб кўрган